Ҳиндистон одамларга Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ҳақиқатни тақдим этишдан яна бир бор ожизлик қилди

1560
0

Ҳиндистон одамларга Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ҳақиқатни тақдим этишдан яна бир бор ожизлик қилди

2023 йил 10 май куни айрим ахборот платформалари, жумладан, «Text & Television» кабилар Бхопал ва Ҳайдаробод шаҳарларида 16 нафар мусулмоннинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Ушбу ахборот платформаларида қилинган шармандали-асоссиз даъволарда Ҳизб ут-Таҳрир Ҳиндистонга қарши жиҳод қилишни режалаштираётган «террорчи» ташкилот сифатида тасвирланган. Айбловлар турли разведка идораларининг (маҳаллий ва федерал) бўлган «номаълум» манбаларига, шу жумладан баъзи хорижий агентликларга асосланади. Ҳибсга олинганларда Ҳизб ут-Таҳрир китобларидан иборат бир қанча материалларнинг бўлганлиги ушбу даъволарга «асос» бўлмоқда. Ўшандан бери интернетда бу айбловларнинг турли версиялари тарқала бошлади, жумладан, ҳибсга олинган 16 нафар мусулмоннинг баъзилари Тамил Наду штатидаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши давом этаётган суд иши билан боғланди.

Дунёнинг энг йирик демократик давлати дейилаётган Ҳиндистон ҳеч қачон ҳақиқат билан муомала қила олмаслигини яна бир бор исботлади. Давом этаётган суд ишида Моди ҳукумати калтак еганидан сўнг, энди тупикдан чиқиб кетиш учун жамиятнинг турли қатламларига, жумладан, суд тизимига сигнал юбормоқда. Шу орқали Ҳизб ут-Таҳрирнинг обрўсини булғаб, одамларни унинг даъватидан чалғитмоқчи бўляпти. Шундай қилиб, хорижий ҳукуматлар буйруқларини бажаришга ҳозиру нозир турибди. Бу воқеа бутун дунёдаги одамларнинг демократияга бўлган ишончлари мутлақо сўниб бўлган бир пайтда, Ҳиндистонда содир бўлмоқда. Зеро, одамларнинг бошқарув, сиёсат, иқтисод ва ижтимо каби ҳаётнинг барча соҳаларида қайта-қайта алданиб қолишларининг энг аниқ сабабларидан бири демократиядир. Яқинда Модининг демократияга бағишланган глобал форумда Ҳиндистон демократиянинг онаси, дейиш билан бутун дунёни ҳайрон қолдириши кутилмаган ҳол эмас. Бу сўзлари билан у ҳинд халқи, зиёлилари ва юрт муассасаларини ноқулай аҳволга солиб қўйди. Аммо мамлакатдаги бир сиқим кимсалар хижолат бўлишгани йўқ. Чунки улар Модининг ҳақиқатга мутлақо зид гапларига қулоқ солишга ва уни ўзларига ҳазм қилишга ўрганиб қолишган.

Машҳур тарихчи олим Беруний 1016 йилда Ҳиндистонга қилган сафари мобайнида у ерда кўрган ишлар ҳақида ўз фикрларини битиб кетган. У Ҳиндистондаги ҳинд олимлари деб аталган мушрикларнинг одамларга дин ва тарих ҳақида билганларини тақдим қилишаётган пайтда муболаға ва ёлғонни ёқтиришларини ва ўз даврининг ҳукмдорлари томонидан бу нарса кўпинча маъқулланганини айтган! Яқин ўтмишга қарайдиган бўлсак, «Кашмир файли» ва «Керала ҳикояси» каби ғирт ёлғон-фантастикадан иборат кинофильмларнинг Бхаратия Жаната партияси раҳбарияти томонидан ҳақиқат сифатида тақдим этилганига гувоҳ бўламиз. Афтидан, Ҳиндистондаги вазият ўзгармаган кўринади. Чунки демократия масхарабозлиги билан янада чалкаштириш учун ҳақиқатга ёлғон тўнини кийдириш Ислом душманларининг ўзига хос хусусиятларига мос келади.

Ҳукуматлар ва уларнинг қўғирчоқ разведка идоралари Ҳиндистон халқига қарши ҳар қанча ёлғон ишлатишмасин, Ҳизб ут-Таҳрир ҳақиқатни такрорлашдан чарчамайди. Ҳизб мусулмон юртлари учун бошқарув тузуми сифатида Халифаликни тақдим этади. Халифалик тузумини қайта барпо этишдаги Ҳизбнинг тариқати қурол ва зўравонлик каби ҳар қандай мажбурлаш услубларини истисно қилган ҳолда, фақат фикрий ва сиёсий даъватга чекланган. Ҳизб мусулмонларга ўрганиб чиқишлари учун ушбу даъватни тақдим этиб, ўзига қарши чиққанлар томонидан қилинган ҳар қанча туҳматларга қарамай, бу ишда давом этади.

Дарҳақиқат, мазкур шармандали айбловлар нуфузли кишилар учун ҳақиқатни кўриш имконини берди. Чунки ҳақиқат мисли кўрилмаган жозибага эга. Ушбу воқеалар жоҳилият тарафдорларининг ҳақиқатга қарши туришда ожиз эканликларини очиб бермоқда. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло холис даъват аҳлига нусрат бериб, ҳақиқатга қарши чиқаётганларни Ўзининг изни ила хор қилади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ислом Умматининг вакиллари сифатида, мусулмон ва ғайримусулмон дохил бутун инсониятни Исломни альтернатив ҳазорат сифатида қабул қилишга ҳамда инсониятни – шу жумладан Ҳиндистон халқини – бахтсиз ва қашшоқ қилиб, бўлиб-парчалаб ташлаган илмоний капитализм ва демократиядан воз кечишга чақирамиз. Шунингдек, ўз халқига садоқатли бўлган ҳар бир самимий инсонни капиталистларнинг издош ва хизматкорлари бўлмиш экстремистларга ёлланган медиа карнайларининг даъволарини одамларга ёритиб беришга чақирамиз. Зеро, Ислом ва мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан ягона манфаатдор томон мана шу капиталистлар бўлиб, уларнинг мақсадлари озодлик ва демократия номидан одамларни қул қилишда давом этишдир. Бироқ биз мусулмонлар эса, бандаларни бандаларга қуллик қилишдан оламлар Парвардигори Аллоҳга қуллик қилишга, дунё торлигидан дунё-ю охират кенглигига, динлар зулмидан Ислом адолатига олиб чиқиш учун Аллоҳ Таоло томонидан юборилган халқмиз.

﴿إِنَّهُ مَنْ يَأْتِ رَبَّهُ مُجْرِماً فَإِنَّ لَهُ جَهَنَّمَ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيَا﴾

«Ҳеч шубҳа йўқки, кимда-ким Парвардигорининг (ҳузурига) жиноятчи-кофир бўлган ҳолда келса, у ҳолда албатта унинг учун жаҳаннам бор бўлиб, у (кофир) у жойда на ўла олур ва на яшай олур»

                                                                                                                                [Тоҳа 74]

 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here