Европа кенгаши раҳбари Марказий Осиё раҳбарлари билан учрашди

1439
0

Европа кенгаши раҳбари Марказий Осиё раҳбарлари билан учрашди

 Хабар: Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел жорий йил 2-3 июнь кунлари Қирғизистонга ташриф буюрди.

Ш. Мишел Қирғизистон президенти Садир Жапаров мезбонлигида Чўлпонота шаҳрида ташкил этилган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” иккинчи саммитида иштирок этди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов иштирок этди.

 Европа кенгаши раҳбари Қирғизистонга ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 Икки минтақа етакчиларининг илк юзма-юз мулоқоти 2022-йил 27-октябр куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.

 Изоҳ: Россия АҚШ томонидан шакллантирилган халқаро сиёсат ва қонунларни бир четга суриб қўйиб, Украинага қарши босқинчилик урушини бошлади. Россия бу урушда тезкор ғалабага эришишни ва шу орқали НАТОни ўз чегаралари узра кенгайишига тўсиқ қўймоқчи ва шу орқали ўзини дунёда ҳисоблашишга мажбур бўладиган ир куч сифатида намойиш қилишни режалаштирган эди. Аммо, уруш у тузган режа билан бормади. Аксинча, уруш чўзилиб кетиши ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларини Россияга қарши жорий этган санкциялари уни сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий томондан қийин вазиятга солиб қўйди. Бу уруш хали яна узоқ давом этиши ва Россия иқтисоди бунга бардош бера олмаслиги кундан-кунга равшанлашиб бормоқда. Россияни ҳолдан тойиб бориши уни қарийб икки асрдан бери мустамлакаси бўлиб келган ва Россия ўзининг экинзори сифатида кўришга одатланган Марказий Осиё устида мустамлакачиликнинг янги курашларини авж олдириб юборди.

 АҚШ минтақа давлатларини иқтисодий томондан “ТАПИ” ва “CASA-1000”, “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўл лойиҳалари орқали ўзига боғлаб олишга уринаётган бўлса, сиёсий томондан “С5+1”, Туркия бошчилигидаги “Туркий давлатлар ташкилоти” орқали нуфузини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Америка минтақани фақат иқтисодий ва сиёсий томондан ўзига тортиш билан кифояланиб қолмай, минтақа давлатларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг ҳарбий қарамлигини ҳам кучайтириб боришга интилмоқда.

 Хитой шу вақтга қадар минтақа давлатлари билан сиёсий жиҳатдан фаол ҳамкорлик қилмаётган, аммо турли иқтисодий лойиҳалар орқали минтақада иқтисодий экспанциясини кенгайтиришга эътибор қаратаётган эди. Россия дунё ҳамжамияти кўзига қудратли давлат сифатида кўриниб турган вақтда Хитой ҳам Россия билан ўйлаброқ муносабатда бўлиб келди. Аммо, Украина урушида “рус айиғининг” қудрати фош бўлиб қолгач, Хитой аввалдан Россия тўсиқ бўлиб келган қатор лойиҳаларнинг жадаллик билан амалга оширишга киришди. “Бир макон – бир йўл” стратегияси доирасида “Янги ипак йўли” лойиҳасини амалга оширишга жиддий киришди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси ва бу лойиҳани янада кенгайтириб, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” янги коридорини ташкил этиш ҳаракатини бошлади ва ўтган йилнинг сентябр ойида ушбу йўлак бўйлаб “Қашғар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб юк поездини синови бўлиб ўтди. Эндиликда Хитой минтақа давлатлари билан фақат иқтисодий ҳамкорлик билан чекланиб қолмай, сиёсий ва ҳарбий одимлар ташлашни ҳам бошлаб юборди. 18-19 май кунлари Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой Осиё” саммитида илк бор минтақа давлат раҳбарлари ва Хитой президенти юзма-юз учрашиб иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Саммит якунида ХХР раиси Си Жинпин Хитой Марказий Осиё давлатларига мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

 Ҳар бир мустамлакачи янги бўшаб бораётган майдонни ўз таъсири ва нуфузи билан тўлдириб боргани каби Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда. ЕИнинг бу йўлда асосан “инсон ҳуқуқлари”, “фикр эркинлиги”, “гендер тенглик” “ғояларидан” фойдаланиб, демократик институтлар, нодавлат ташкилотларни ривожлантирш ва таълим соҳасига маблағлар ажратиш орқали амалга оширмоқда. Масалан, 2019-йили Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида таълим соҳасини қўллаб-қуввалаш учун 35,7 миллион евролик шартнома имзоланган бўлса, жорий йилнинг 6-апрел куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида молиявий келишув имзоланди. Келишувга кўра, Европа Иттифоқи Таълим ва фан вазирлигига 32 миллион евро миқдорида эвазсиз ёрдам беради. Унинг 27 миллион евроси давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ва 5 миллион евро қўшимча ёрдам тариқасида ажратилди. Ўтган йилдан бошлаб эса “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити орқали минтақа давлатларига сиёсий таъсир ўтказиш платформасини ҳам ишга солди. 

 Демак, Марказий Осиё минтақаси устида мустамлакачилик кураши тобора кучайиб боради. Афсуски, устимиздаги малай ва қарам ҳокимлар арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшанинг ортидан эргашиб кетишмоқда. Улар учун халқ манфаати ва келажагининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

 Биз мусулмонлар, фойдага асосланган ва зулм устига қурилган капиталистик тузумни улоқтириб ташлаб, Ислом сари фадам ташламагунимизча мустамлакчиларнинг нуфуз талашишидаги қуроли бўлишдан, уларнинг устимиздаги зулмидан халос бўла олмаймиз. Шундай экан, нафақат Марказий Осиё халқини, балки бутун дунё аҳлини бундай хорлик ва зулмлардан озод қилувчи Халифалик давлатини тиклаш йўлида бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қилишмиз зарур!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here