Эрдоған: “Асад билан алоқалар узилганидан қайғудамиз”

1845
0

Эрдоған: “Асад билан алоқалар узилганидан қайғудамиз”

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған “CNN International” телеканалига берган интервюсида Сурия президенти Башар Асад билан оилавий муносабатлари яхши бўлганини, кейинчалик бу яқин алоқалар узилиб қолгани уни қайғуга солганини маълум қилди. Президент Эрдоғаннинг сайлов ҳақидаги ва кун тартибига оид саволларга берган жавоблари асосий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган бўлса-да, бироқ Асад ҳақидаги фикрлари эфирга узатилмади. Туркия алоқа бошқармасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган интервюнинг тўлиқ матнида журналистнинг “Башар Асад билан муносабатларни қайта тиклаш масаласи кун тартибида борми?”, деган саволига президент Эрдоғаннинг қуйидагича жавоб берганини кўриш мумкин: “Мен бу масала бўйича бир қанча баёнотлар бердим. Асад оиласи билан яқинлигимиз бор эди. Оилавий тарзда учрашиб турар эдик. Афсуски, кейинчалик содир бўлган воқеалар туфайли яқин муносабатларимизда узилиш бўлди. Бу узилиш бизни ҳам қайғуга солди. Сўнги пайтларда жаноб Путин билан дўстлигимиз туфайли бу эшикни қайта очишимиз мумкинлиги ҳақида бош қотирдик. Сўнг “Биз барча масалаларда, айниқса Сурия шимолидаги терроризмга қарши курашда бирдам бўлишимиз керак. Агар бунга эриша олсак, бу ерда (Асад билан) муносабатларни қайта тиклашга ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз”, деган хулосага келдик”.

Изоҳ: Шу пайтгача Россия, Туркия, Эрон давлатларидан ташкил топган “Остона учлиги” бундан буён Сурия режимини ҳам ўз ичига олган ҳолда, “Остона тўртлиги”га айланиши кутилмоқда. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Россия-Ислом дунёси, Қозон форуми”да сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Остона тўртлигининг йиғилиши якунида президент Эрдоган билан қотил Асад ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Аммо бунинг учун Туркиядаги сайловлар якунланиши керак. Чунки Туркиядаги мусулмон халқнинг қарши муносабатларини ҳисобга олмаса бўлмайди. Шунинг учун икки президент учрашуви Туркиядаги сайловдан кейинга белгиланган.

Бу ишлар АҚШ бошчилигида олиб борилаётган “БМТнинг 2254-сонли қарори асосида Асад режимини қонунийлаштириш” сиёсати доирасида амалга оширилмоқда. Яъни Ҳофиз Асад давридан бери АҚШнинг минтақадаги хизматкори бўлган Асад режимини сақлаб қолиш учун Вашингтон, парда ортидан сиёсат олиб бормоқда.

Сурия халқи қўллаб қувватламайдиган қотил Асад режимига қонунийлик тусини бериш учун минтақадаги давлатларнинг барчаси бирдек ҳаракатга келиши буйруқ бир жойдан бўлганини кўрсатиб турибди. Бу давлатчалар АҚШдан буйруқ келиши биланоқ “Исроил” билан нормаллашиш келишувларига шўнғиб кетганидек, ҳозирда ҳам Саудия Арабистони, Туркия, Миср ва Ироқ каби АҚШнинг сўзидан чиқмайдиган минтақадаги “дўстлари” ва “иттифоқдошлари” Асадни қонунийлаштиришда жиддий ҳаракатга киришиб кетди. Айниқса Араб давлатлари Лигаси бу ўринда жонбозлик кўрсатмоқда. Бу Лига 2011 йилда бошланган қирғинлар туфайли аъзолиги тўхтатилган Асад режимини турли баҳоналар билан қайта ўзига қўшиб олди. Лиганинг Бош котиби Аҳмад Абул Ғайт Суриянинг Лигага қайтишини “Сурия Араб давлатлари Лигасига асос солган 7 давлатдан бири” эканлиги билан оқлади.

Бу билан ўзларини қўзғолончилар тарафдори қилиб кўрсатган давлатларнинг маскалари бирма-бир туша бошлади. Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Араб давлатлари Лигасининг 32-саммитида, худди Сурияда 12 йилдан буён ҳеч нарса бўлмагандек, Башар Асад ҳам иштирок этди. Асадни ағдаришни мақсад қилган мухолиф гуруҳларни йиллар давомида қурол-яроғ ва бошқа ҳар хил ёрдамлар билан таъминлаб келган араб давлатлари раҳбарлари билан Асад қўл бериб кўришди ва бир столда атрофида ўтирди. Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон суратга тушишдан олдин Асадни қучоқлаб олгани диққатга сазовор бўлди.

Мана сизга Ғарб тарафидан Исломий ўлкаларнинг бошига ўтқазиб қўйилган разил ҳукмдорларнинг ва мустамлакачилик лойиҳасига хизмат қилишдан бошқасини билмайдиган Араб давлатлари Лигасининг аҳволи. Хиёнатни садоқат, куфрга малайликни дўстона алоқалар деб талқин қилишга уриниб келган бу малай ҳукмдорларни майдондан супуриб ташлаш ва буларнинг ўрнига Аллоҳнинг шариатини ижро қидадиган битта Халифани тиклаш вақти келди. Чунки битта Халифа бутун дунёдаги мусулмонларни бирлаштиради, Ислом лашкарини аёққа турғизиб, хоинлар ва жиноятчилардан интиқом олади. Шундай экан, охиратга ёруғ юз билан боришни истаган ҳар бир мусулмон Халифалик давлатини тиклаш учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here