Ақилбек Жапаров: Рус тилига зарар келтирмаслик керак

2888
0

Ақилбек Жапаров: Рус тилига зарар келтирмаслик керак

 Хабар: Вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров қирғиз ҳукумати қирғиз тилига қўллов кўрсатиб бироқ рус тилига зарар келтирмаслиги кераклигини айтди. Бу ҳақда Жапаров “Мир” телеканалига берган интервьюсида билдирди.

 “Маълумот инфраструктураси Совет иттифоқи давридагидай сақланиб келинмоқда. Бугунги кунда биз “Алиса”ни [Россиянинг Яндекс компаниясининг уч ёрдамчиси] қирғизча гапиришини ўйлаяпмиз. Биз давлат тилларига рус тилига зарар етказмасдан ёрдам кўрсатишимиз керак”, – деди вазирлар маҳкамаси раиси.

 Жапаровнинг айтишича, Қирғизистонда билим бериш фуқароларга қирғиз, рус, инглиз тилларини ва “интернет тилини” ўргатишга йўналтирилган. Шунингдек, қирғиз тилини билиш керак эканини, айниқса амалдорлар билиши шартлигини қўшимча қилди.

 Бунга қадар президент Садир Жапаров ҳам рус тили ўлкада расмий тил бўйича қолаверишини, сабаби Россиясиз Қирғизистон учун вазият “оғир бўлишини” айтган эди.

Изоҳ: Сақофат – ақида, тил, адабиёт, тарих ва қонунлар мажмуасидан иборат. Сақофат инсондаги дунё қарашни шакллантирувчи омил хисобланади. Инсонлардаги дунё қарашнинг шаклланиши ана шу инсонларга берилаётган сақофатнинг қайси эътиқодга ёки қандай тушунчаларга асосланганлигига боғлиқдир.

 Шу сабабли ҳам мустамлакачи давлатлар қайси ерни босиб олишидан қатъий назар биринчи навбатда маҳаллий халқнинг ақидасини бузишга, тарихи ва адабиётидан узоқлаштиришга, ўз тилини ҳукмрон тилга айлантиришга эътибор қаратади. Тарих ва адабиётдан маҳрум қилишнинг энг осон йўли – маҳаллий халқ алифбосини ўзгартиришдир. Бизнинг диёрларни мустамлака қилиб олган босқинчи коммунистлар ҳам энг аввало мана шу жиҳатларга эътибор қаратди. Бизнинг тарихимиз билан боғлаб турувчи араб алифбосини бекор қилиб, ўрнига дастлаб лотин, кейинчалик крилл алифбосини жорий қилди. Натижада халқ ўз тарихи ва адабиётидан маҳрум бўлган саводсизларга айланди. Худосиз коммунистлар бизни тарихимиздан жудо қилгач, ўз шахсиятларини бизлар ўрнак оладиган шахсларга айлантирди. Биз Маркс, Энгльс, Ленин, Сталин ва бошқаларни ўзимизга доҳий ва йўлбошчи, коммунистларни мазлум халқлар халоскори сифатида ардоқладик, юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида курашган ота-боболаримиздан “босмачи” дея нафратландик…

 Бугунги кунда сақофат ёйишнинг энг қулай ва мақбул йўли ОАВлар – газета, журналлар, телевидение ҳамда кино соҳасидан иборат бўлиб қолди. Гарчи худосиз коммунистлар давлати заволга юз тутиб, унинг ақидасини кўтариб чиқувчи давлат амалда қолмаган бўлсада, ўзини унинг меросхўри ҳисобловчи Россия ҳамон устимиздан ўз нуфузини сақлаб қолишга жиддий эътибор қаратмоқда. Ҳокимларимиз ҳам Россияни рози қилиш илинжида ўз халқи истак ва иродаларига қарши боришмоқда. Бугун ҳукуматларимиз халқнинг солиқлари ҳисобидан рус каналларига пул тўлаб, халқ ичида рус тарғибот машинаси жадал суръатларда ишлашига имкон яратиб келишмоқда. Натижада, ҳозирга қадар “биз Россиясиз ҳеч нарса қила олмаймиз”, “биз Россиясиз йўқ бўлиб кетамиз” дейдиган манқуртлар Россиянинг ҳар қандай тажовузини қўллаб-қувватлашмоқда.

 Сақофат шундай қувватга эгаки, унинг ўрнини на ҳарбий, на иқтисодий ва на сиёсий қудрат боса олади. Бугунги кунда гувоҳи бўлиб турганимиз Россиянинг Украинга қарши олиб бораётган босқинчилик урушида ҳам сақофат асосий ўринни эгаллаб турибди. Украин халқи рус сақофатидан қутулиб – гарчи ботил бўлса-да – ғарб сақофати билан суғорилиб улгургани сабабли оддий халқ ҳам рус босқинчиларига қарши қуруқ қўл билан бўлса ҳам қарши чиқмоқда. Чунки, қулликдан энг аввал фикран халос бўлинади. Агар украин халқи зеҳнида ҳозирга қадар рус сақофати ва тарғиботининг таъсири бўлганида, Путин орзу қилганидек уч куни ичида Киевни қўлга киритган, халқ рус армиясини гуллар билан кутиб олган бўлар эди. Украин армияси ва халқи бутун дунёга рус армиясининг ҳарбий қуввати афсонадан бошқа нарса эмаслигини исботлаб қўйди. Россия Украинани тўлиқ босиб олишга эришган тақдирда ҳам мағлубиятга учраб бўлди. Чунки, халқ зеҳнида русга нисбатан нафрат шаклланиб бўлди. Бизда эса бунинг акси. Россияни ҳарбий ёки бошқа йўл билан бостириб келишини хожати йўқ. Сабаби, ҳоким ва амалдорларимиз фикран Россияга тобеликдан қутулишмаган.

 Ҳақиқий мустақилликни фақат халқ қабул қилган ақида ва шу ақидадан келиб чиқадиган қонунларни ҳаётга татбиқ қилувчи Халифалик давлати билангина қўлга киритиш мумкин. Бу давлатда мусулмонлар исломий сақофат билан суғорилиб, ҳақиқий раҳнамо ким эканлиги, кимдан ибрат олиб, кимга эргашиш зарурлигини англаб етади ва яшашдан кўзлаган мақсад ва ғоясини белгилаб олади. Мана шунда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратида бўлгани каби гарчи дарахт илдизларини ейишга тўғри келсада, ўз ғоя ва йўлидан қайтмайди, қуллик кишанларини бўйнига олишга рози бўлмайди.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here