Садир Жапаров: Қирғизистон КХШТ роли ошишидан манфаатдор

4453
0

Садир Жапаров: Қирғизистон КХШТ роли ошишидан манфаатдор

 Хабар: Садир Жапаров Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг рол ва обрўси кўтарилишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ҳақда Садир Жапаров 10-март куни КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетовни қабул қилган вақтда айтди.

 Садир Жапаров Қирғизистон КХШТ билан минтақадаги хавфсизлик бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишини ва жорий йилда Қирғизистонда ташкилотнинг тинчликпарвар кучлари билан ҳамкорликда “Мустаҳкам биродарлик-2023” машғулотлари ўтказиш режалаштирилганини қўшимча қилди.

 Изоҳ: Арманистон бош вазири Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 23 ноябрда Ереванда ўтган саммитида КХШТ коллектив хавфсизлик Кенгаши декларациясини ва Арманистонга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги чоралар тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш ва КХШТнинг ҳарбий ўқув машғулотларини Арманистонда ўтказишдан бош тортган эди.

 Аксар сиёсий таҳлилчилар КХШТни “ўлик туғилган чақалоқ” сифатида баҳолаб, унинг мавжуд бўлиб туриши Россиядан бошқага керак эмаслигини айтиб келишади. Маълумки, ташкилот қуввати ва нуфузи етакчи давлатнинг халқаро нуфуз ва таъсирига боғлиқ бўлиб, давлат қудратли бўлса ташкилот ҳам нуфузли, давлат заиф бўлса таъсирсиз ташкилотга айланади. Бугунги кунда халқаро миқиёсда Россия нуфузи тушиб боргани сари унинг етовидаги ташкилотларнинг ҳам таъсир доираси заифлашиб бормоқда.

 Аммо, Қирғизистон сиёсий элитаси чўкиб бораётган кемадан нажот излаб, юрт келажаги ва тақдирини рус айиғи қўлига топшириб қўймоқдалар. Қирғиизстон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов 4- октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида КХШТ Бош котиби Станислав Зас билан бўлган учрашувда ташкилотнинг “тинчликпарвар кучаларини” қирғиз-тожик чегарасида жойлаштириш масаласини кўтарганини маълум қилган эди.

 “Яқинда мен КХШТ Бош котиби Станислав Зас билан учрашдим. Қирғизлар билан тожиклар ўртасида тинчлик бўлмайди, дедим. Чунки қирғизларнинг ўз ҳақиқати бор, ўз ҳақиқати. Бизнинг орамизда арбитр туриши керак, масалан, КХШТдан кичик бир контингент шаклида КХШТ сулҳини кузатиш ва давлат чегарасидан оғир қуролларни олиб чиқиш вазифалари билан. Агар улар бу икки масалани ҳал қилсалар, қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича сиёсий вазифаларни муҳокама қилишни бошлашимиз мумкин”, – деган эди Бекболотов.

 Амалдорларимиз мустамлакачилик қуроли бўлган бу каби ташкилотларга нажот кўзи билан қараб, улардан умид қилишда давом этяптилар. Аслида бу ташкилотлар фақат ушбу ташкилотларни тузган ва етакчилик қиладиган мусталакачи куфр давлатларининг устимиздаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини устимизда жорий бўлишигагина хизмат қилади. Мустамлакачи кофирлар гарчи биз истасакда, ўрталаримизда баҳсли ҳудудлар йўқ бўлишига йўл қўйишмайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here