Аёллар Ғарб «эркинлиги»дан ҳимояга муҳтож

4463
0

Аёллар Ғарб «эркинлиги»дан ҳимояга муҳтож

  Бугун, 8-март куни Бишкекда ўнлаб одамлар аёллар ҳуқуқларига бағишланган юришга чиқишди. Мазкур юриш «Бишкек феминистик ташаббуслари» ташкилоти томонидан ташкил этилди.

  Бу сафар ҳам Қирғизистондаги нодавлат ташкилотлар оиладаги зўровонликни ниқоб қилиб чиқишди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилади.

  Аслида, бу ташкилотларни молиялаштирадиган Ғарб давлатларида аёлларга нисбатан зўравонлик Қирғизистонга қараганда бир неча баробар кўп ва йилдан-йилга ортиб бормоқда. Масалан, USA Today нашрининг ёзишича, Голивудда ишлаган аёлларнинг 94 фоизи жинсий зўравонликка учраган. АҚШда ҳар дақиқада 20 аёл оилавий зўравонликка дучор бўлади. Бу мамлакатда ҳар куни 1900 нафар қиз зўрланади. Бундан ташқари, ҳар йили бир миллионга яқин қиз аборт қилдиради. Францияга келсак, 4 миллион француз аёли ёки аёлларнинг 12 фоизи умри мобайнида камида бир марта зўрланганликларини айтган. Ҳар уч кунда бир аёл бирга яшаган одам томонидан ўлдирилади. Германияда ҳар 5 дақиқада камида битта аёл жинсий ва бошқа зўравонликка дучор бўлади. Ҳар уч кунда бир аёл зўравонлик қурбони бўлади, улар турмуш ўртоқлари, қариндошлари ёки бирга яшовчилар томонидан ўлдирилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хисоботига кўра, дунё бўйлаб аёлларнинг учдан бири ёки аёлларнинг 35 фоизи жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлган. Айниқса, пандемия даврида бу рақамлар янада ошган.

 Булардан кўриниб турибдики, аёлларнинг зўравонликка учрашининг асосий сабаби устимизда татбиқ этилаётган капиталистик қонунлардир. Аниқроғи, “эркинлик” ниқоби остида Ғарбнинг бизга тиқиштираётган “қадриятлари” аёлларнинг таҳқирланишига сабаб бўляпти. Чунки, капитализм аёлларни эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилиш баҳонасида табиатан заиф бўлган аёллар зиммасига эркаклар билан бир хил масъулият юклади. Аёлларни эркаклардан мустақил қилиш (гендер тенглик) ниқоби остида уларни аёлларнинг ўрни бўлмаган соҳаларга жалб қилди. Натижада оилада барқарорлик йўқолди. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўз бурчларини унитгандан сўнг оилада низолар кучаймоқда. Демак, маълум бўлганидек, капитализм (демократия) тузуми аёллар дуч келаётган зўровонликни бартараф қила олмайди. Аксинча, бу муаммолар ана шу мафкура сабабли юзага келади ва аёллар Ғарбнинг бу “эркинлиги”дан” ҳимояга муҳтождирлар.

 Аёлни бундай хавфдан ҳимоя қилишнинг йўли фақат Исломда мавжуд. Аниқроғи, Ислом аёл кишига сақланиши вожиб бўлган номус ва уй бекаси сифатида қарайди. Фақат мана шундай ғамхўрлик аёл кишига ўзини аёл сифатида ҳис қилишни таъминлаб беради. Бундай ғамхўрлик Исломдаги ижтимо низомини татбиқ қилиш билан бўлади. Зеро, оила жамият асосини ташкил этиб, фарзандларимиз келажагини шакллантиради. Оилани, келажак авлодни ва жамиятни ёмон фикрлар, амаллар ва нарсалардан ҳимоя қилиш Исломни адолат билан татбиқ қилиб, Ислом динини рисолат сифатида оламга олиб чиқадиган давлатда амалга ошади. Шу сабабли биз аёллар ҳаётида ҳақиқий ўзгариш бўлишини орзу қилаётган ҳар бир кишини мана шу рошид Халифаликни тезроқ барпо этишни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, эркинлик ниқоби остида тиқиштирилаётган демократия ёлғонини рад этишга чақирамиз.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here