Исломий юртлардаги рувайбиза ҳокимлар ҳамда Шом аҳлини босқичма-босқич алдаш

1359
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломий юртлардаги рувайбиза ҳокимлар ҳамда Шом аҳлини босқичма-босқич алдаш

Суриядаги қонхўр режим Шом қўзғолони бошлангандаёқ Суриядаги ҳодисалар ортида Бандар ибн Султон билан Эрдоган иккаласи турганини маълум қилган. Асад режими қўзғолонни мана шу икки фигура тарафга йўналтиришни кўзлаган эди. Чунки улар ҳам ўзи каби хўжайинлари Америкага боғланган. Шундай қилиб, одамлар шу икки фигурага йўналтирилдилар ҳамда қарорларини ўғирлаш, Ҳалаб ва бошқа минтақаларни топшириш, сўнг қўзғолон фронтларни ёпиш ва бундай хиёнатга қарши чиққан мужоҳидларни қамоққа ташлаш каби иккала фигура томонидан босқичма-босқич қўйилган тузоқларга илиндилар. Тузоққа тушириш учун турк режими одамларни қўллаб-қувватлади, «бағри»га олиб, ўзининг назорат нуқталарига киритди… Сўнг ҳукуматлар, солиқлар, тўловлар ва овозларини ўчириш ҳаракатлари билан уларга тазйиқ ўтказди. Кейин Асад режими билан ярашиш учун қўрқитиш ва таҳдид қилиш орқали уларга босим қилди. Мана бугун Туркия ва Саудия режимлари қонхўр Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилишаётганини билдиришди. Аслида, ўртадаги муносабатлар узилмаган эди. Гарчи бу режимлар ўртасида алоқа узилган қилиб кўрсатилса-да, лекин Сурия миллий хавфсизлик хизмати директори Алий Мамлук бир неча марта Туркия билан Саудияга сафар қилган. Лекин бу алоқалар, учрашувлар ва ярашувга бўлган чақирувларнинг ҳозирга келиб қилинаётганининг сабаби шундаки, бу билан қўзғолонга ва уни қўллаб қувватловчи халққа энди ҳеч қандай таянч йўқ, таслим бўлиш ва ярашув йўлига юришдан бошқа чора қолмади, дея босим ўтказилмоқда.

Улар босқичма-босқич ҳаракат қилаётган, қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халққа босим ўтказаётган ҳамда Шом қўзғолонини йўқ қилиш режаларини амалга ошириш учун худди чумолининг ўрмалаши каби сездирмасдан ҳаракат қилишаётган сиёсий ечим мана шу. Ўн йилдан бери ўтказган конференция ва музокаралари қўзғолонни макр ва алдов йўлакларида зое кетишини таъминлаш учун вақтдан ютишга қаратилган.

Бас, Шом аҳли қўзғолонларини қайта қўлга олиб, қарорларини қайтариб олишга, нопок ниятли қўлларни қирқиб ташаб, вақт кеч бўлмасидан аввал Роббул оламинга суянишга шошмайдиларми?!

Аллоҳим, Шом аҳли ишларини Ўзинг ислоҳ қил.

Роя газетасининг 2023 йил 15 феврал чоршанба кунги 430-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here