АҚШ (Исроил)ни танқид қилган депутатни жазолади

3107
0

АҚШ (Исроил)ни танқид қилган депутатни жазолади

АҚШнинг биринчи ҳижобли депутати сифатида танилган Илҳан Умар (Исроил)ни танқид қилгани учун ташқи алоқалар қўмитасидан чиқариб ташланди. Бу ҳақида ББС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

 (Исроил)нинг баъзи сиёсатларини танқид қилгани ва антисемитистик изоҳлар бергани учун Республикачилар Илҳан Умарни ташқи алоқалар қўмитасидан четлатиш учун овоз беришди. Натижада Миннесота штатидан АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг аъзоларидан бири бўлган Илҳан Умар 218 овоз билан ташқи алоқалар қўмитасидан четлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди ва Америка ташқи сиёсати ҳақида гапиришга нолойиқ деб топилди. Республикачиларнинг айтишича, Илҳан Умар (Исроил)га қарши оғир баёнот берган.

Изоҳ: Бундай ҳодисалар “Сўз эркинлиги”, “Ҳокимият халқники” каби демократик қадриятларнинг сохталигини кундан-кунга фош қилиб бормоқда. Аслида демократия ва унинг принциплари ёлғондан иборатдир. Чунки у маълум бир тарафлар учун хизмат қилиб, бошқаларнинг қадриятларини асло эътиборга олмайди. Агар Илҳан Умар Қуръони Каримда келган яҳудлар ҳақидаги оятларни танқид қилиб чиққанда эди, дарҳол “Сўз эркинлиги” даъвоси билан олқишларга сазовор бўларди.

Ғарбнинг “Ҳокимият халқники”, деган даъвоси ҳам худди шунга ўхшайди. Қачонки ўзларининг манфаатларига тўғри келса, “Ҳокимият халқники”, дея жар сола бошлашади. Агар аксинча бўлса, ўзларини билмаганга олишади. Ростдан ҳам “Ҳокимият халқники” бўлса, нима учун Мисрда халқнинг аксарияти Мурсий ҳокимиятини хоҳлашига қарамай, ҳарбийлар ундан куч билан ҳокимиятни тортиб олишларига демократик Ғарб давлатлари лом-мим дейишмади? Чунки уларнинг манфаати шуни тақозо қиларди. Шунингдек, нима учун Сурияда халқнинг 90 фоизидан кўпроғи Шариат татбиғини талаб қилган бир пайтда АҚШ ва Европа бошчилигида демократияни даъво қилувчи давлатлар Сурияга қутуриб ҳужум қилишмоқда? Чунки бу уларнинг манфаатига тўғри келмайди. Ғарб давлатларидаги бошқарувни ўз назоратларига олган капиталистлар бошқа давлатларнинг халқларини мустамлака қилиш ва бойликларини талон-тарож қилиш учун демократияни ниқоб қилиб олишгани ҳеч кимга сир эмас.

Гоҳида Исломий ўлкалар устидан ҳукм юритаётган режимларнинг золиму зўравонлиги, ўз халқини репрессия қилиши мусулмонлар онгида Ғарбнинг сохта демократиясига интилиш пайдо қилиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, ушбу золим режимларнинг ҳар бири ўша демократияни безаб кўрсатаётган Ғарб давлатларининг бирига қарамдир ва уларнинг кўрсатмасига кўра ҳаракат қилади. Қолаверса, учунчи дунё давлатлари каби кучсиз халқларни энг ёвуз суратда мустамлака қилаётган ва уларнинг бошига балолар ёғдираётган Ғарб ҳукуматларини иқтидорга олиб келган унсур ҳам худди шу демократиянинг ўзидир. Демократик Ғарб давлатларининг мустамлакачилиги дастидан улкан ер ости бойлигига эга бўлган Африка давлатларининг ўта қашшоқликда ҳаёт кечираётганлигини айтмаса ҳам бўлаверади.

Аслида мусулмонларнинг вазифаси демократияга интилиш эмас, балки Исломни татбиқ қилиш учун ҳаракат қилишдир. Ана ўшанда сассиқ демократияни орзу қилиб ўтиришга ўрин қолмайди. Бир пайтлар Ислом гўзал суратда татбиқ этилган замонларда мусулмонлар демократияга ҳам, ундан бошқасига ҳам ҳеч қачон эҳтиёж сезишмаган. Аксинча, барча миллатлар мусулмонларнинг гўзал ҳазоратларига интилиб яшашган.

Шундай экан, бугунги кунда ҳам мусулмонлар демократияни инкор қилишлари ва унинг “демократия бу – эркинлик”, “демократия бу – ҳуррият”, “демократия бу – Шўро” “демократия бу – Уммат мажлиси” каби ёлғонларига алданиб қолмасликлари лозим. Зеро демократиядан яхшилик кутиш ўзини ҳалокатга ташлашдан бошқа нарса эмас.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here