Эрдўғон Асад билан учрашишини маълум қилди

3165
0

Эрдўғон Асад билан учрашишини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзи бошчилик қилаётган “Адолат Тараққиёт” партиясининг вилоят раислари йиғилишида Сурия режимининг раҳбари Башар Асад билан учрашишини маълум қилди. Эрдоған ўз нутқи давомида асосан Асад режимининг Сурияда юритаётган сиёсатига эътибор қаратар экан: “Вазирларимиз Сурия ва Россия билан учрашди. Энди ташқи ишлар вазирларимиз ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Ундан сўнгра лидерлар сифатида биз учрашамиз. Мақсадимиз минтақада тинчликни сақлашдир”, деди.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Асад режими билан музокаралар олиб боришдан кўзланган мақсад терроризмга қарши кураш олиб бориш, Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва суриялик муҳожирларни хавфсиз шаклда ватанига қайтаришдир. Анқара ҳукуматига кўра, бу ташаббус БМТнинг 2254-резолюциясига асосланган.

Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам Туркия, Россия ва Сурия ўртасида уч томонлама учрашувни олқишлаб, бу жараён орадан 11 йил ўтгач, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун ва минтақада тинчликни сақлаш учун яхши ният билан бошлаганлигини билдирди.

Изоҳ: Президент Эрдўған 2013 йил 5 май куни ўзининг твиттер саҳифасида “Эй Башар Асад, Аллоҳга қасамки, қилмишларингга албатта жавоб берасан! Аллоҳнинг изни ила бу қотилнинг дунёда жавобга тортилишига гувоҳ бўламиз”, дея ёзган эди. Бундан кейин ҳам президент Эрдўған бир неча марта Башар Асаднинг қотил ва золимлигини, Суриянинг қонуний раҳбари эмаслигини такрорлаган эди. Хўш, нега энди Эрдоған жаноблари бир пайтлар “Эй қотил” деб мурожаат қилган Асад билан бугунга келиб учрашгиси келиб қолди?!

Сиёсатдан бироз хабари бор инсонга маълумки, Туркия ўзининг мустақил ташқи сиёсатига эга эмас. Унинг ташқи сиёсати тамоман АҚШга тобедир. Туркиянинг нафақат Сурия билан, Исроил, Миср, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар билан ҳам нормаллашма сиёсати АҚШнинг мантақадаги сиёсатига тобедир.

Шунингдек, бугунги кундаги Туркиянинг Асад режими билан нормаллашув қадами ҳам Америка томонидан белгилаб берилган сиёсий вазифанинг бир қисми эканлиги кундек равшан. Бундан аввал Эрдоған Мужоҳидлар тарафида туриш, уларни қурол-яроқ билан таъминлаб, ўзига оғдириш ва Асад қўлдан бой берган минтақаларни бирма-бир Асадга қайтариш вазифасини аъло даражада бажариб берган эди. Энди эса, Асаднинг қонуний президентлик мақомини қайта тиклаш учун ҳам асосий рол Туркияга берилди.

Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад Асаднинг қонуний президентлигини қайта тиклаш бўлсада, Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва суриялик муҳожирларни хавфсиз шаклда ватанига қайтариш ҳамда энг муҳими терроризмга қарши кураш баҳоналари асосий мақсад сифатида талқин қилинмоқда. Гўёки, кимёвий қурол ва баррел бомбалари каби оммавий қирғин қуроллари билан миллиондан ортиқ мусулмонларни қирғин қилган ва сон-саноқсиз мусулмонларни ерости қамоқхоналарида қийноқ остида қатл қилган Асад террорчи эмасдек.

Ушбу вазият Ислом Умматига нисбатан хиёнат кетидан хиёнат тинимсиз уюштирилаётганидан дарак бермоқда. Ислом Уммати битта байроқ остида бирлашмас эканлар, бу каби фитналарнинг қурбони бўлиб қолишда давом этаверади. Зеро, бу фитналарни фақат ва фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина тўхтатишга қодирдир. Шунинг учун биз Исломий Умматга мурожаат қилиб, мусулмонларни ушбу ҳорликдан қутқариш учун онгли равишда ҳаракат қилаётган мухлис инсонлар билан бирга пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишга чақирамиз.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here