Қирғизистондаги ёшларнинг 89 фоизи хорижга кетишни хоҳлайди

4628
0

Қирғизистондаги ёшларнинг 89 фоизи хорижга кетишни хоҳлайди

Қирғизистон ёшларининг 89 фоизи ишлаш ёки таълим олиш учун хорижга кетишни хоҳлашади. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада маълум бўлди. 5 январ куни “Қирғизистондаги ёшларнинг 2022 йилдаги фаровонлик ва ривожланиш индекси” номли сўровнома натижалари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, унда иштирок этган ёшларнинг 13,3 фоизи муҳожирликдан кейин Қирғизистонга қайтишни режалаштирмаганлигини билдирган. Ёшлардан 30 фоизи ўзлари ёки уларнинг оила аъзолари аллақачон меҳнат миграциясида бўлганликларини айтишган. Сўровда Қирғизистоннинг барча вилоятларидан 14-28 ёшдаги йигит ва қизлар иштирок этди.

Бундан шу нарса маълум бўладики, келажак авлод вакиллари мамлакат келажагидан умидини узган. Сўровда таълим ва иммиграция мавзусига алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ёшларнинг хорижда таълим олишга интилишининг асосий сабаби, бошланғич мактаб ёшиданоқ уларга Ғарб сақофатининг ўргатилишидир. Аниқроғи, капиталистик мабдага оид мафкура тарих, қонун, адабиёт ва тил ўргатилади. Натижада улар Ибн Касир, Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишомнинг тарих китоблари эмас, балки демократлар ва социалистларнинг тарихидан таъсирланадиган бўлишди. Улар қиёмат кунигача ҳар бир муаммога ечим берадиган кенг қамровли Ислом фиқҳидан бехабар қолиб, эркинлик ниқоби остидаги демократия байроғини кўтарадиган бўлишди. Пайғамбарлар, Саҳобалар ва мусулмонлар жасоратини акс эттирувчи адабиётларни эмас, балки фасод тарқатувчи Ғарб адабиётларини ўқитишга мажбур бўлишди. Шунингдек, Қуръон тили бўлмиш араб тилидан узоқлашиб, Ғарбни сақофатини ёйиш қуроли бўлган инглиз тилига ёпишадиган бўлдилар. Қолаверса, кўпчилик болалар таълим оладиган давлат мактабларида таълим сифатига риоя қилинмайди, ўқитувчиларнинг маоши жуда паст, мактабларнинг техник инфратузилмаси ночор аҳволда. Бир ҳовуч капиталистларнинг фарзандлари сифатли хусусий мактабларда ўқиб, Ғарб сақофатидан чуқур билим олишади ва хорижий университетларда ўқишни давом эттиришади. Сўнг улар мамлакатимизга илмий кашфиётлар ёки ихтироларни эмас, балки демократик Сакофатни олиб киришади. Сакофат эса, ҳар қандай жамиятни мустамлака қилишда муҳим ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам бугунги ёшлар Ғарбга таълим олиш учун боришни, у ерда яшашни ютуқ деб биладиган бўлиб қолди.

Чет элга сафар қилиш масаласига келсак, мамлакатдаги бир ҳовуч капиталистлар ҳокимият ва даромад келтирадиган тамоқларни эгаллаб олишган. Улар ўзларини аҳолини муносиб иш билан таъминлашдан масъул деб билмайдилар. Халқнинг аҳволини фақат сайлов пайтида эслашади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолини муносиб иш билан таъминлаш хизматидаги 1 та бўш иш ўрнига 28 нафар киши ҳужжат топширган. Шу билан бирга, Сўровда иштирок этганларнинг 72,8 фоизи ишсизликни ҳозирги кундаги энг долзарб муаммо деб ҳисоблаган. Статистикалар давлатдаги ҳақиқий ишсизлик вазиятини акс эттирмайди. Чунки улар фақат охирги уч ой ичида иш излаётган одамларни ўз ичига олади. Бироқ уйда ўтирганлар, мавсумий ишлаётганлар ва охирги уч ой ичида иш изламаганлар бу статистикадан четда қолмоқда. Бунга жавобан, ҳукумат – қашшоқлик ва ишсизлик муаммоларига ечим сифатида – ўз халқларини кўплаб хорижий давлатларга меҳнат муҳожири сифатида юборишни айтиб келади.

Аслида ишсизликнинг ягона сабаби бутун дунёда, жумладан Қирғизистонда ҳам капиталистик тузум ҳукмронлигидир. Капитализмнинг иқтисодий тизимига кўра фойдали қазилмалар, ерлар, яйловлар “хусусийлаштириш” баҳонасида амалдор-капиталистлар қўлига ўтиб кетган. Шунингдек, улар ташқи савдо ва ички ишлаб чиқаришни ҳам монополия қилиб олишган. Шунинг учун улар автоматик равишда иш берувчига айланишди. Капиталистик “фойда” нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, бу иш берувчилар – ўзлари катта фойда олишлари учун – ўзларининг корхоналарига имкон қадар камроқ ва арзон нархларда ишлайдиган ишчиларни ёллашади. Натижада ишсизлар армияси юзага келмоқда.

Капитализмнинг бешиги бўлмиш Ғарб давлатлари капитализмни ёйиш тариқати бўлган империализм орқали учинчи дунё давлатларини мустамлака қилди. Гарчи сармоядорлар ниқоби остида келаётган компаниялар иш ўринлари яратиш, давлатга фойда келтириш ҳақида гапирса-да, мақсадлари бошқа. Улар халқимизни арзон ишчи сифатида эксплуатация қилиш ва бойлигимизни текинга талон-тарож қилиш учун келади. Шунинг учун, капитализм дунё устидан ҳукмронлик қилар экан, бизнинг ўлкаларимиз ҳеч қачон ишсизлик ва қашшоқлик ботқоғидан чиқа олмайди.

Қолаверса, мустамлакачи давлатлар Қирғизистон каби “учинчи дунё” давлатларига фақат деҳқончилик, чорвачилик ва енгил саноат билан шуғулланишга рухсат беради. Ҳатто халқаро ташкилотлар ҳам қарз ва кредитлардан фақат шу йўналишда фойдаланишга рухсат беради. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон учинчи дунё давлатларига оғир саноат, ҳарбий саноат ёки машинасозликни ривожлантиришга йўл қўймайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу давлатлар манфаатларига хизмат қилиш учун тузилган. У халқаро ҳуқуқ орқали бу давлатларни назорат қилади. Учинчи дунё мамлакатлари етакчи давлатлар учун хом ашё базаси ҳисобланади. Булар қишлоқ хўжалиги билан чегараланган. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган техникалар эса, ўша мустамлакачиларнинг қўлида.

Бунга муқобил равишда, Исломдаги иқтисодий тизим барча фуқароларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг камолий эҳтиёжлари учун шароит яратиб беришни кўзда тутади. Асосий эҳтиёжлари қондирилган одамлар камбағал бўлмайди ва ишсизликдан қўрқмайди. Бироқ улар Аллоҳдан қўрқиб, ўзларига юкланган нафақани амалга ошириш учун ҳаракат қилишлари фарз. Акс ҳолда давлат уларни меҳнат қилишига мажбур қилади. Биринчи навбатда Ислом меҳнат қилиш вожиб бўлган барча халқларни иш билан таъминлашни давлат зиммасига юклайди. Капитализмда ҳукуматлар бундай масъулиятни ўз зиммасига олмайди. Агар хусусий компаниялар иш берса, инсонлар иш билан таъминланади, улар ҳайдаб юборса, ишсиз қолишади. Исломда эса, одамлар ишсиз қолса, давлат уларни иш билан таъминлашга мажбурдир.

Исломда мулкнинг умумий мулк деган тури мавжуд. Фойдали қазилмалар шулар жумласидан. Капитализмдаги каби, унга давлат ёки шахслар эгалик қилишмайди. Давлатдаги ҳар бир шахс ундан фойдаланиши керак. Одамлар ундан фойдаланиши учун давлат уни бошқариши шарт. Бинобарин, конларнинг фойдаси етиб борар экан, одамлар қашшоқлик кўрмай яшайди, давлат конларни ривожлантириш учун завод-фабрикалар қуриш орқали фуқаролар учун катта иш ўринлари яратади.

Давлат аҳолини ерга ишлов беришга рағбатлантириб, деҳқонларга текин молиявий ва техник ёрдам кўрсатади. Агар моддий кучи етмаса, унга фоизсиз кредитлар беради. У ерни ижарага беришни тақиқлайди. Кетма-кет уч йил ишлов берилмаган ерни олиб, деҳқонларга беради. Буларнинг барчаси ўз навбатида қўшимча иш ўринларини яратади. Яйловлар жамоат мулки, шунинг учун уларга бир ҳовуч одамлар эгаллаб олиши мумкин эмас.

Капиталистик жамиятда кўпчилик одамларни фойдаланишдан тўсадиган ва бир неча кишига бойлик тўплашга имкон бердиган яна бир қанча рағбатлар мавжуд. Масалан, судхўрлик, монополия, бойлик йиғиш ва ҳоказо. Ислом буларнинг барчасини тақиқлайди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, давлат аввало меҳнатга лаёқатлиларни иш билан таъминлайди. Агар шундан кейин ҳам бирор кишининг ойлиги нафақасига етмаса, унинг нафақаси унга меросхўр бўладиган бой қариндошларига юкланади. Агар меросхўр бой қариндошлари бўлмаса, унга Байтулмолнинг закот бўлимидан берилади. Закот етмаса, масъулиятни давлат ўз зиммасига олади. Бундай ғамхўрлик одамларни қашшоқликдан сақлайди.

Бундан ташқари, капитализмда давлат халқдан олинадиган солиқ эвазига яшайди, солиқларнинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, уларнинг оғир юки халқнинг елкасига тушади. Исломда керак бўлганда, фақат бадавлат фуқаролардан солиқ олинади. Камбағаллар ихтиёрий равишда берсалар ҳам қабул қилинмайди.

Бу ҳукмларни қўллаш табиий равишда қашшоқликни бартараф қилади, қашшоқликдан хавфсирамаган одамлар ишсизликдан ҳам қўрқмайди. Шунинг учун хусусий тадбиркорлар – капиталистлар каби – одамларни ишсизлик билан таҳдид қила олмайди.

Бу ҳукмларнинг барчаси Исломнинг иқтисодий тузумини татбиқ қилиш билан оширилади. Бироқ бу иқтисодий тузумни Исломдан бошқа куфр системалари ҳомийлигида амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун бу иқтисод фақат Исломдан тўлиқ фойдаланадиган ислом давлати соясида амалга ошиши мумкин.

Мумтоз Маверанаҳрий, Қирғизистондаги Ҳизб-ут-Таҳрирнинг ахборот бўлими аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here