Икки давлат ечими АҚШ ҳамда унинг думлари ечимидир

812
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Икки давлат ечими АҚШ ҳамда унинг думлари ечимидир

Уммат ҳамда унинг армиялари ечими эса, Фаластинни озод этишдир

Доктор Мусъаб Абу Арқуб

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен «икки давлат ечимининг истиқболи узоқдек туюлмоқда, бироқ биз унга содиқмиз ва бизни ундан узоқлаштираётган барча нарса Исроилнинг узоқ муддатли хавфсизлигига зарар келтиради», деди.

Бу баёнот билан АҚШ давлат котиби адаштиришга ўрин қолдирмаяпти. Чунки Фаластинда икки давлат қуриш ечими яҳудий вужудининг омон қолишини таъминлаб, муборак заминдаги устунларини мустаҳкамлайди. Дунёнинг биринчи давлати Америка бу вужуднинг омон қолишида ўзи учун манфаатни кўряпти. Шу эътиборданки, яҳудий вужуди Американинг Ислом Умматига қарши курашида олдинги линиядаги базадир, нафақат Америка, ҳатто бутун Ғарбнинг Ислом ҳазоратига ва Умматга қарши урушида ҳам илғор база ҳисобланади. Шунинг учун ҳаммалари бу вужудни омон қолиши шарт деб ҳисоблаб, уни қўллаб-қувватлашяпти.

Яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш ва уни табиий вужудга айлантириш учун бу вужудни мусулмон юртларига қориштиришлари лозим. Қориштириш учун эса муборак заминни озод этишга муштоқ бўлиб турган Умматнинг ҳис-туйғуси билан ловуллаб ёнаётган минтақа оловини ўчира оладиган бирор баҳона ёки маълум бир ечим керак бўлади. Бироқ Америка ёки Ғарб қўлида Умматни рози қиладиган ёки унинг Фаластинга нисбатан ҳис-туйғусини тоабад жиловлайдиган тарзда масалани ҳал қиладиган бирорта сеҳрли ечим йўқ.

Фаластин масаласи Ислом, Исломий Уммат, стратегик жойлашув, мустамлакачи ва унга малай режимлар каби масалалар билан боғлиқ масаладир. Америка бошчилигидаги мустамлакачи Ғарб юртларимиздаги ўз манфаатидан хавотирланиб, ушбу масаланинг барқарорлашишини истамайди. Аксинча, юртларимизни ўзига томорқа бўлиб қолишини, бойликларини сўриб, халқларини қул қилишни истайди. Буни таъминлаш учун минтақани сокинлаштириш ва оловини ўчиришга уриняпти. Чунки бу олов Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканининг босқин остида қолганлиги сабабли Уммат юрагида ловуллаб ёнмоқда ҳамда Ғарбнинг исломий юртлардаги малайлари тахтига таҳдид солмоқда. Шу боис, Ғарбга шундай ечим керак бўляптики, шу орқали олов пилигини суғуриб ташлаб, юртларимиздаги ҳукмрон режимлар тепасидаги Ғарб малайлари тинчлигини кафолатласин, яҳудий вужуди ва унинг борлиги хавфсизлигини таъминласин, зоҳирда Фаластин аҳли учун алоҳида давлат, яҳудийларга алоҳида давлатни таъминлайдиган адолат ва инсоф бўлиб кўринган ечим бўлсин. Ана шунда Фаластин масаласи ечилади ва кураш тугайди, худди Араб давлатлари ташаббуси матнида айтилганидек «икки давлат ечими» бўлади.

Аслида, бу икки давлат ечимининг мағз-моҳияти муборак заминнинг энг кўпини яҳудийларга бериш, эвазига яҳудийлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган заиф бир давлатча қуриб бериш, демакдир. Америка мана шундай ечимни қабул қилган. Бироқ, яҳудий вужуди доим бу ечимдан ўзини олиб қочяпти ва бутун Фаластин ерларига ҳукмронлик қилишни истаяпти.

Америка ушбу муборак Фаластин замини масаласининг нақадар чигаллигини ва унинг Ислом масаласи билан чамбарчас боғлиқлигини англамоқда. Яҳудий вужудининг Ислом Умматига бас келишга ёки ҳозиргидан ҳам янада кенгайишга ёхуд унга қарши қўзғалишга шай турган Уммат қаршисида туришга қодир эмаслигини билади. Америка шуларни англагани ва билгани учун ҳам икки давлат ечими орқали босқинчи вужудни ҳимоя қилишга, хавфсизлигини ва минтақадаги манфаатларини таъминлаб, шу ечимни тиқиштиришга уриняпти… Бугун яҳудийлар уй-жой қуришни кенгайтириб, ушбу заминга мустаҳкам ўрнашаётган бир пайтда, шунингдек, бу заминдан темир дарвозалар билан ўралган ёпиқ кантон давлатчалардан бошқа нарса қолмаган бир муҳитда, Америка учун икки давлат ечими яқинда амалга ошадими ё узоқдами, унинг Фаластинда реал воқелиги ва мазмуни борми ё йўқми фарқи йўқ. Бироқ Америка бу билан курашга ҳеч бўлмаса назарий жиҳатдан чек қўйган бўлади. Бунга малай режимларнинг қиладиган вазифасини ифодаловчи Араб давлатлари тинчлик ташаббусида айтган АҚШ давлат котиби Блинкеннинг баёноти мисолдир. У Американинг яҳудийлар хавфсизлигини икки давлат ечими орқали ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганини, бу ечимни амалга оширишдаги қуроллари эса, мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар эканини очиқ ва аниқ гапирди.

Нусрат-ғалабалар ва тарихлар соҳиби бўлмиш буюк Ислом Уммати ушбу муборак замин учун уни озод этмоқдан ўзга ечим йўқ деб билади. Зеро, бу тарихда ўз ифодасини топган ечимдир. Дарҳақиқат, салибчилар бу муборак тупроқни босиб олишганда Уммат ҳаракатга келиб, бу тупроқни улардан озод этди. Ҳеч кимнинг ҳаётида Фаластинни салибчилар билан бўлишиб олишдек хиёнаткорлик танлови бўлган эмас. Салоҳиддин Айюбий бу муборак заминни салибчилар билан Ислом Уммати ўртасида икки давлат орқали бўлишиш ечимини имзолаш учун папа билан учрашган эмас. Аксинча, улар билан Ҳиттин маъракасида учрашди ва юртимиздан ҳаммаларини супуриб чиқариб, бутун исломий юртларимиздан салибчилар қироллигини илдизи билан қўпориб ташлади.

Муборак заминни озод этишга ҳамда бу вужудни яна илдизи билан тоабад қўпориб ташлашга Уммат жавобгар бўлиб, бу унинг бурчидир. Чунки тирик умматлар одатда ўз юртларини озод этиш учун ҳарбий сафарбарлик эълон қилади. Европа давлатлари ва Россия ўз тупроқларини озод этиш учун босқинчи фашизмга қарши жанга киришганлар. Наполеон Европада кенгайишга ҳаракат қилган пайтда унга қарши бутун Европа оёққа туриб, ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Аммо Америка ҳамда унинг думи бўлган хоин ҳукмдорлар Ислом Умматидан таслим бўлишини, босқинчи вужуд билан муносабатларни нормаллаштириб, Фаластинни бўлишиб олишини исташяпти!

Яҳудий вужуди билан қилинаётган муомала юртларимиздаги режим ва ҳукмдорларнинг малайлигини фош қилмоқда. Бугун Украина ўз тупроғининг ҳар бир қаричини рус босқинчиларидан мудофаа қилиш учун жанг қилаётган… Ғарб унга ёрдам бериб, пул ва қурол билан қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, исломий юртлар ҳукмдорлари ҳам Америка сиёсатини маъқуллаб, Украинанинг ҳудудий яхлитлигига, унинг барча минтақасининг, ҳатто Қримнинг қайтариб олишига даъват қилишяпти. Аммо шундай бир вақтда, муборак Фаластин тупроғи ҳақида гап кетса, ҳамма, шу жумладан ҳукмдорларимиз босқинчилар билан икки давлат ечими орқали золимона тақсимлашни гапириб, шуни талаб қилишяпти! Ҳар бир тадбир-учрашувларда ҳукмдорларимиз тинмай такрорлаётган ушбу талаб юртларимиздаги мавжуд ҳар бир режимнинг хоинлигини ҳамда Америка ва яҳудийлар манфаатларига содиқлигини кўрсатувчи аломат-тамғага айланиб қолди.

Бас, шундай экан, Ислом Уммати учун ўз хўжайинлигини, иродасини ва сиёсий қарорини қайтариб олмоғи ва бу хоин ҳукмдорларни тубдан ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этмоғи вақти аллақачон келган. Қачон ушбу давлатимиз барпо бўлса, Ислом Умматининг Фаластинни озод этмоғи учун атиги бир соат керак бўлади, холос. Чунки Умматимиз буюк ва гигант Уммат бўлиб, унинг олдида заиф бир вужуд ҳам, қўрқоқ мустамлакачилар ҳам ҳаргиз туролмайди. Бироқ, Умматимиз оёқ-қўли ювиндихўр ҳукмдорлар томонидан кишанланган экан, унинг эр кишилари ва қўшинлари ҳукмдорларни тубдан ағдармоқлари, тахтларини вайрон этиб, буюк Умматни кишандан қутқармоғи шартдир.

Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here