Озарбайжон президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди

190
0

Озарбайжон президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди

 Хабар: Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11-октябр куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Уни “Манас” халқаро аэропортида президент Садир Жапаров кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 Давлат ташрифи доирасида Қирғизистон ва Озарбажон раҳбарлари икки томонлама музокаралар ўтказади ва Давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этади.

 Бундан ташқари, “Қирғизистон-Озарбайжон дўстилиги” боғи, Ҳайдар Алиев ва Низомий Ганжавий номидаги умумтаълим мактабларининг очилиш маросими бўлади.

 Изоҳ: Жорий йилнинг 19-апрел куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Озарбайжонга борган эди. Ушбу ташриф доирасида Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг далзарб масалаларини муҳокама қилишган, Жапаров Озарбайжон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашиб, Қирғизистон ва савдо-инвестиция ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маълумот бергани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар, стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги меморандум, давлатлар манфаатларига мос келадиган ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланганди.

 Маълумки, 2012-йили Қирғизистон нефт ва газга бой бўлган Озарбайжон билан ҳамкорликда йилига 2 миллион тонна нефтни қайта ишлаш заводни қуриш бўйича битим имзоланганди. Ушбу лойиҳани Озорбайжон давлат нефт компанияси тўлиқ молиялашни ўз зиммасига олган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Қирғизистон бир йилда 1 миллион тонна нефт ва нефт маҳсулотлари истеъмол қилади. Агар бу лойиҳа амалга ошган тақдирда Қирғизистон нафақат ўзини нефт билан таъминлар, ҳатто қўшни республикаларга ҳам бензин импорт қилиш имконига эга бўлар эди. Бироқ, ушбу лойиҳа амалга ошмай қолди.

 Бунинг асосий сабаби бугунги кунда Қирғизистон нефт ва газ борасида тўлиғича Россияга қарам эканлигида. Ўз вақтида Россия мазкур лойиҳа амалга ошишга тўсқинлик қилган эди. Бугунги кунда Қирғизистон газ ва бензин нархи юқорилиги бўйича минтақа давлатларида “етакчилардан” биридир ва бу маҳсулотлар таъминоти бўйича Россиянинг қош-қовоғига қарашга мажбур. “Қирғизгаз” Россияга 1 долларга сотилаётган вақтда расмийлар Қирғизистонни арзон газ билан узлуксиз таъминлаб турилишини ваъда қилишган эди. Аммо, Қирғизистон халқи ҳар минг куб.метр газ учун 220 доллардан тўлашга мажбур бўлмоқда. Қўшни Қозоғистонда эса аҳоли учун газ нархи минг куб.метр 74 долларни, Қирғизистонда бензин 69-70 сом бўлса, Қозоғистонда 39-40 сомни ташкил этади. Россия Қирғизистонни қиммат нархда газ ва бензин сотиб олишга мажбур қилгани камлик қилганидек, нефтни босим ўтказиш ричагларидан бири қилиб олган. Агар қирғиз ҳукумати Россия манфаатларига мос келмайдиган бирор ҳаракат қиладиган бўлса, дарҳол нефт маҳсулотлари учун божхона божларини кўтариш билан таҳдид қилади.

 Озарбайжон постсовет республикалари ичида Россия етовидаги ташклотларга аъзо бўлмаган камсонли респубикалардан бири ҳсобланади. Қирғизистоннинг Озарбайжон билан муносабатларини жонлантириш йўлида қилаётган бу ҳаракатини Россия таъсиридан чиқиш учун ташлаётган навбатдаги қадам деб ҳисоблаш мумкин.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here