CEDAW конвенцияси Исломга ва соғлом табиатга қарши урушдир

79
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

CEDAW конвенцияси Исломга ва соғлом табиатга қарши урушдир

CEDAW конвенцияси Исломга очиқ уруш эълон қилишдир. У муслима аёлни бузиш, уни Ислом аҳкомларидан воз кечишга ундаш, эркак билан аёлнинг шариатдаги вазифаларини инкор этишга чақириш ва мутлақ тенгликни тиқиштиришдир. Бу конвенция шунингдек, исломий шаръий никоҳни бекор қилиб, дунёвий фуқаровий никоҳга асосланишга чақиради ҳамда муслима аёлнинг ғайримусулмонга турмушга чиқишига рухсат беради. Аёлнинг идда сақлашини ҳам, эркакнинг аёл устидаги раҳбарлигини ҳам, никоҳда валийнинг розилигини ҳам бекор қилади, 18 ёшдан қуйи никоҳга қарши чиқади ва мутлақ жинсий эркинликка чақиради, бир жинслилар никоҳига рухсат беради, болаларга жинсий эркинликдан таълим беришга чақиради, аёл кишига очиқ-сочиқ юришга, валисининг рухсатисиз истаган давлатга сафар қилишга рухсат беради… Зотан, мана шулар барча бузуқликлар ва ахлоқий расволикка эшикни ланг очиб бермоқда.

Эй мусулмонлар!

Мана, CEDAW конвенцияси ва унинг ёмон оқибатларини билдингиз. Сизга унга қарши туриб курашиш фарз бўлган. Шу билан бирга, динингиз аҳкомларини маҳкам ушлаб амал қилиш ҳамда малай ҳукмдорларингиз томонидан амалга оширилиб, ҳаётингизни бузаётган Ғарб режаларини барбод этиш вазифаси турибди. Шуни билингки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ қилинадиган Ислом шариатисиз сизга на куч-қудрат бор, на олийлик. Ушбу давлатгина Ғарб вайрон қилган ҳазоратни тузатади ҳамда Аллоҳ инсонларни яратиб, уларга табиат қилиб берган, Ғарб эса бузган табиатни ўнглайди. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидагина амалга ошади. Шундай экан, Халифалик учун ҳаракат қилувчилар ҳаракат қилсинлар.

Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here