Ёлланганлар ва сотилганлар муборак Шом қўзғолонига мансуб эмаслар

190
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ёлланганлар ва сотилганлар муборак Шом қўзғолонига мансуб эмаслар

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли – ўзининг Твиттердаги саҳифасида таъкидлашича, у қатор «Сурия мухолафати аъзолари» билан учрашган. Ғарбпараст дунёвий коалиция раиси Солим Муслат, музокара ҳайъати раиси Бадр Жомус, муваққат ҳукумат раҳбари Абдураҳмон Мустафо билан учрашувидан сўнг Човушўғли «Биз Сурия мухолафатининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюцияси доирасидаги сиёсий жараёнга қўшган ҳиссасини қадрлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз», деди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Абдулҳамид Абдулҳамид ўзининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида нашр қилган изоҳида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу Човушўғли қулоғига қуйиб олсин: коалиция, музокаралар ҳайъати, муваққат ҳукумат ҳамда буларнинг раҳбарлари қўзғолон аҳлини акс эттирмайди… Туркия вазири эшитиб олсин: қўзғолон учун турк режими томонидан сохта раҳбар сифатида ўрнатилиб, бир жойдан иккинчи жойга ҳамда Истанбул, Остона, Сочи ва Женева меҳмонхоналарида судраб юрилган сиёсий ҳайъатлар ёки фигуралар ҳам ўзида қўзғолон аҳлини гавдалантирмайди. Уларнинг ҳеч бири ўз манфаатларини ўйлаган ёлланма фигурадан бошқа нарса эмас. Ушбу қўзғолонга уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, қўзғолон ва унинг аҳлига мансуб эмаслар. Агар Човушўғли бу гапларимизга ишонмаса, синаб кўрсин. Яъни бу сиёсий ҳайъатлар ёки сиёсий фигуралар билан қонхўр режим ўртасида сулҳни амалга ошириб, бир кузатсин! Ана шунда қўзғолон аҳлининг бу режим билан ҳаргиз сулҳ тузмаслигига ўзи гувоҳ бўлади»!

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here