Суданда давом этаётган қабилалараро жангни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқаси асло тўхтатмайди

186
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суданда давом этаётган қабилалараро жангни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқаси асло тўхтатмайди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

«Ислом ҳаёт саҳнасидан ғойиб бўлиб, давлати ағдарилгач, одамлар яна динсизлик қонунларига қайтиб, қабилачилик асосида бир-бирлари билан қирпичоқ бўладиган бўлиб қолишди. Ҳолбуки, Росулуллоҳ ﷺ бундай асосда жанг қилишдан қайтариб,

«مَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ يَدْعُو إِلَى عَصَبِيَّةٍ أَوْ يَغْضَبُ لِعَصَبِيَّةٍ فَقِتْلَتُهُ جَاهِلِيَّةٌ»

«Кимда-ким тарафкашликка чақириб, ёки тарафкашлик учун жунбушга келиб, иммийя байроғи (залолат устида тўпланган жамоанинг байроғи) остида жанг қилса, бас, унинг ўлими жоҳилият ўлимидир», деганлар.

Матбуот баёнотида бундай қўшимча қилинди:

«Ислом мусулмоннинг қони дахлсиз эканини айтган. Бизнинг Мовий Нил вилоятидаги бир-бирларининг қонини тўкаётган оға-иниларимизга айтар сўзимиз шуки, Аллоҳдан қўрқсинлар, ўзларининг мусулмонликларини ва бу жанглар ботил эканини унутмасинлар, ахир, Пайғамбарингиз ﷺ

«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»

«Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахидир», демадиларми?!

Биз ушбу қонлар жавобгарлигини ҳукумат зиммасига юклаймиз, чунки инсонлар ишларини бошқарувчи деган эътиборда, хавфсизликни сақлашдан ҳукмдор жавобгар».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Бу тиним билмас қабилачилик жангларини рошид Халифаликдан бошқаси ҳаргиз тўхтатмайди. Бас, эй Судан аҳли, динсизлик аҳкомларини тарк этиб, икки дунёда бахтли бўлишингиз учун иккинчи рошид Халифалик давлати бўлмиш буюк Ислом қўрғонини барпо этинг.

Эй Қуролли кучлар аскарлари, Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат берингки, у Халифаликни барпо этиб, мустамлакачи кофирлар нуфузини йўқ қилсин. Шу билан одамлар ўртасида – худди Халифалик замонида бўлгани каби – ўзаро оға-инилик вужудга келсин. Барчангиз бу дунёда нурли саҳифаларда қайд этилиш, охиратда Роббингиз ҳузурида зафар қозонганлардан бўлиш учун Аллоҳнинг ансорларига айланинг.

Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here