Яҳудий «вужуд»и Сисийга қарши инқилоб уринишини тўхтатиб қолган

183
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий «вужуд»и Сисийга қарши инқилоб уринишини тўхтатиб қолган

Ал-Ваъй журналининг 431-сонида бундай дейилади:

«АҚШ мудофаа вазирлигида Буш маъмурияти давридан Барак Обаманинг биринчи маъмурияти даврига қадар Пентагонда собиқ бош таҳлилчи бўлиб ишлаган доктор Муҳаммадкамол Совий «Арабий 21»га берган интенвьюсида ўтган йиллар давомида Миср режимига қарши инқилоб ёки исёнга уринишлардан бир нечатасининг яҳудий вужуди томонидан йўқ қилинганини очиқлади. У жумладан бундай деди: «Сисийга исроилликлар унга қарши тўқилган ҳар қандай фитнадан ҳимоя қилиш учун кўплаб маслаҳатлар, маълумотлар ва разведка кўрсатмалари берган, шунингдек, исроилликлар Сисийни ўзлари учун ҳокимиятдан четлаштирилган Ҳусни Муборакдан ҳам қимматли стратегик хазина, деб билишади… «Исроил» миллий разведка хизмати (Моссад) Сисийга инқилоб ёки исёнга уриниш тўғрисида нозик маълумотларни бериб турган. Айниқса, Моссад Мисрнинг миллий хавфсизлигига жуда кўп сизиб кириб, Миср армиясидан баъзи офицерларни ўзига мойил қилиб олган. Совийнинг айтишича, унинг қўлида яширинча тинглаш, кузатиш, назорат қилиш, таъқиб остига олиш ва аналитика борасида энг янги воситалар мавжуд. Тель-Авив ўз дўстлиги ва содиқлигини кўрсатаётган бундай режимларнинг тахтда давом этишидан ва сақланиб туришидан манфаатдор бўлиб, улар ўзларини сақлаб туришга саъй-ҳаракат қилишларидан ҳам кўра кўроқ бу нарсага Тель-Авив саъй-ҳаракат қилмоқда».

Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here