Шомдаги жангчи гуруҳлар бузуқлик, бузғунчилик ва мустабидликда ўз хўжайинларига эргашишмоқда

171
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шомдаги жангчи гуруҳлар бузуқлик, бузғунчилик ва мустабидликда ўз хўжайинларига эргашишмоқда

Устоз Муҳаммадсаид Абуд

Араб давлатлари режимлари Халифалик ағдарилгандан сўнг куфр давлатлари ёрдамида тузилган бўлиб, уларнинг ўша пайтдаги ҳолати бугунги кундаги Шом гуруҳлари ҳолатига жуда ўхшайди. Ўша пайтда Макка шарифи Ҳусайн Ҳошимий, Саудлар оиласи ва бошқа араб давлатлари етакчилари Франция ва Британия каби донор давлатлар билан алоқа қилишган эди. Шунингдек, Жамол поша томонидан ўлдирилган «олтинчи май» малайлари ҳамда ўша давлатлар ҳокимиятга олиб келиб, қонун ва конституциялар тузиб берган бошқа малайлар ҳам шундай бўлишган. Ҳа, кечаги кун бугунги кунга жуда ўхшамоқда!

Бугунги кундаги Шом жангчи гуруҳлари ҳам донор давлатларининг режа ва лойиҳаларини бажаришяпти. Бу лойиҳалар Женева конференцияларига ва 2254-сонли резолюцияга асосланган Американинг сиёсий ечими лойиҳаларидир.

Бу гуруҳлар етакчилари ҳар бир гуруҳ учун алоҳида ҳукуматлар тузишди, Инқоз ҳукумати ва муваққат ҳукумат каби. Қолган «уруш амирлари» ҳам ўзларига нуфуз минтақаларини барпо этиб, солиқ солиш ҳамда ўтиш пунктлари, тўсиқлар ва йўлларга тўлов жорий қилиш орқали одамларга уй-жой ва турмуш тарзиларида тазйиқ ўтказа бошлашди. Бу тазйиқларнинг барчаси Американинг сиёсий ечимига одамларни рози бўлишга мажбурлаш учун қилинди. Ваҳоланки, баъзилар вазиятдан мана шу ечим билан қутуламиз, деб ўйлашяпти. Бироқ, бу ечим «уруш амирлари»ни одамларнинг елкасига миндириб қўяди. Бундан ташқари, сиёсий ечимнинг ўзи носоз бўлиб, инсонлар муаммоларини ҳал этишдан ожиз. Чунки у калтабин инсонлар, мустамлакачилар ҳамда Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи кимсалар томонидан ишлаб чиқилган.

Биз Шом юртидаги аҳлимизга шуни эслатмоқчимизки, бу жангчи гуруҳлар етакчилари донор давлатларга қўзғолон қурбонликларини сотиб, қарорларини гаров қилиб қўйишди, ўзлари ва фарзандлари учун молиявий империялар қуриб олишди. Шаҳидларнинг фарзандлари ҳолига эса, йиғлайдиган ҳеч ким йўқ! Шунингдек, Сочи ва Остона анжуманлари қарорлари ижроси сифатида минтақаларни душманга топширган бу етакчилар холис мужоҳидларга айни минтақаларни қайта озод этиш учун фронтларни очишларига тўсқинлик қилишди. Абу Ховла ҳодисаси бунга яққол далилдир.

Бас, шундай экан, наҳотки қочқинлар лагерларидаги бу шомлик аҳлимиз шу аҳволга етиб келиш учун қўзғалган бўлса. Наҳотки улар ўз шаҳар ва қишлоқларидан узоқда, Туркия чегаралари яқинида аянчли ҳолда яшаш, худди узун замонлардан бери ғурбатда яшаётган фаластинлик қочқинларга ўхшаб қолиш ҳамда Туркиянинг миллий хавфсизлигини мудофаа қилувчи демографик ўзгариш омилларига айланиш учун қўзғолон қилган бўлсалар?!

Наҳотки, Шом аҳли бир илмоний режимни яна бир илмоний режимга алмаштириш учун ёки бир малай ҳукмдор ўрнига «уруш амирлари»ни ўтқазиш учун қўзғолон қилган бўлсалар, ахир, хориж билан алоқа қилишган, уларга солиқлар солиб, ўз чўнтакларини одамларнинг аламлари эвазига қаппайтирган ҳамда ҳақ сўзни айтиб, уларнинг зулму истибдодига қарши чиққан инсонларни қамоққа ташлаган мана шу мустабид етакчилар эмасми?!

Шомдаги қўзғолончи аҳлимиз шуни тушуниб етиши лозимки, уларнинг жангчи гуруҳ етакчиларига, уларнинг золимона қарорларига ҳамда қўзғолончилар мақсадларини савдога қўйишларига сукут қилишлари Аллоҳни ғазаблантиради ва тўкилган қонларга хиёнат саналади… Бу нарса охир оқибат донор давлатлари, «уруш амирлари» ва америкалик хўжайинлари манфаатини рўёбга чиқарадиган бир илмоний бошқарувнинг пайдо бўлишига, қўзғолончилар берган қурбонликларнинг эса зое кетишига олиб келади.

Бундан ташқари, Ливан, Ироқ каби муваффақиятсиз бир Сурия давлатидаги коррупцион режим остида ёмон вазиятнинг янада ёмонлашишига, қашшоқлик, касаллик, саводсизлик ва муҳтожлик каби азоб-уқубатларнинг янада оғирлашишига ҳамда золим ҳукмдорлар репрессиясининг ривожланишига олиб келади… Зотан, Шом аҳли айнан шундай ҳукмдорларга қарши қўзғолганлар.

Холис қўзғолончиларга шуни ҳам эслатмоқчимизки, бу гуруҳ етакчилари Америка ва унинг малайлари билан сиёсий ечимни босқичма-босқич татбиқ қилишга келишиб олишган ва одамларни бу босқичларни босиб ўтишлари учун алдаб, фикрларини заҳарлашяпти. Шу боис, уларнинг бутун қўзғолончи халқ тақдири билан ўйнашишларига қўйиб бермаслик керак. Чунки уларга сукут қилиш очиқ мункар ишдир.

Дарҳақиқат, Америка ва унинг зараркунанда ва золим малайларининг сиёсати жангчи гуруҳлар етакчиларини уларга хизмат қиладиган, ишлар тизгинини уларнинг қўлига бериб қўядиган етакчиларга айлантирди. Ҳақиқатда ҳам биз гуруҳ етакчиларининг кўп хатти-ҳаракатларида шунга гувоҳ бўлдик, улар ўз мурожаатларида Америкага дўстлик ва розилик изҳор этишганини, мўътадил ҳаракат тақдим этишганини, АҚШнинг Мартин Смит ва бошқа вакиллари билан учрашиб, уларга ўз мўътадилликларини, ҳатто ён берувчи мусулмонликларини исботлашганини кўрдик.

Асад режими Американинг малайларидан биридир. Унга бизни қирғин қилишида, юртимизни вайрон этиб, аҳлимизни қувиб чиқаришида айнан Америка ёрдам берди. Шунингдек, душманларимиз ва «дўстлар»имизни – шу қонхўр режимни ҳалигача ҳимоя қилишлари ва тириклик воситалари билан ҳар доим таъминлаб туришлари учун – устимиздан ҳукмрон қилиб қўйган ҳам айнан Америкадир. Гуруҳ етакчилари буни англаб етишган. Шунинг учун ҳам АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ва юртимиздаги сиёсий лойиҳаларини бажаришда ўзларини Асад режими ўрнига малай қилиб олиши учун Американи рози қилишни исташяпти. Аммо тарихда ҳар қандай хоин ва малайларнинг оқибати нима билан тугаганидан ибратланишмади! Худди мустабид режимлар эътиқод қилишгани каби, улар ҳам гўё нусрат ва ечим Аллоҳ Азза ва Жалланинг қўлида эмас, Америка қўлида деб эътиқод қилишяпти. Зотан, ўз аҳлига хиёнат қилган хоиннинг дини қолмайди, балки ўз манфаатини дин қилиб олади. Унда аҳд-паймон ҳам, виждон ҳам бўлмайди. Чунки динини дунёнинг арзимас матоси эвазига сотиб юборган бўлади.

Америкага эргашиш, унинг карвонига қўшилиб, ҳалокатли сиёсий ечимини ва илмоний конституциясини қабул қилиш, шубҳасиз, Ислом, Уммат ва қўзғолонга қарши жиноят ҳамда Аллоҳ, Росули ва мўминларга қилинган урушдир.

Бизнинг муборак Шом заминидаги аҳлимизга айтар сўзимиз шуки, масала ғоят жиддий ва хавфи чор атрофга ёйилмоқда. Бас, шундай экан, Аллоҳ раҳмат қилгурлар кўзингизни очинг. Ахир, бу азоб-уқубатдан қутулмоқнинг раббоний исломий ечимидан ўзга ечим йўқ. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлмиш Ислом бошқарувини барпо этиш учун фаолият қилаётганларга қўшилинг.

Шуни ҳам эслатмоқчимизки, анави тоғут золим режимлар ҳам пайдо бўлишда ажнабийлар билан алоқа қилувчи гуруҳларнинг босқичини босиб ўтган. Хўш, биз ҳам бу гуруҳларнинг ўз етакчиларидан худди одамлар қарши қўзғалиб, улардан қутулиш йўлида ўз жонлари ва фарзандларини қурбон қилган режимлар чиқаришини кутамизми?! Ёки уларни сўзида, амалида, сиёсий лойиҳасида Аллоҳ ва Росулига содиқ, Уммат ва динига холис, Аллоҳ ва Росулини рози қиладиган, Уммат манфаатлари ва азизлигини рўёбга чиқарадиган инсонларга алмаштиришимиз керакми?! Тинглайдиган ва қабул қиладиган кишилар борми?!

Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here