Муносабатларни нормаллаштиришга чақираётганлар Умматдан эмас, балки пасткаш кимсалардир

260
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муносабатларни нормаллаштиришга чақираётганлар Умматдан эмас, балки пасткаш кимсалардир

«Кудс Арабий» веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 18 сафар, милодий 2021 йил 25 сентябр шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума куни кечқурун бир Америка ташкилоти ҳомийлигида Курдистон Мухториятида уюштирилган «Тинчлик ва тикланиш» номли конференция чоғида 300дан зиёд ироқликлар, жумладан, қабила оқсоқоллари Ироқ-«Исроил» ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга чақиришди. Бу турдаги даъват биринчи бор янграши.

Конференцияни қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган «The Center for Peace Communications» (тинчлик алоқалари маркази) уюштирди. Унда «Исроил» билан араб давлатлари ўртасида муносабатларни нормаллаштириш ва фуқаровий жамиятларнинг яқинлашуви масаласи кўриб чиқилди».

Роя:

Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси устоз Холид Саид Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиосига бундай деди: «Яҳудий вужуди ва унинг ортида турган кофир Ғарб ҳамда унинг мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорлари ўз арконларини мустаҳкамлашга ва ўз вужудини табиий вужуд сифатида ўрнатишга бекорга уринишяпти. Бугунги кунда анави жирканч яҳудий вужудини мудофаа қилиш ва қўриқлаш ишлари мавжуд малай режимлар томонидан янада кучайтирилиши кўзланаётган экан, АҚШ собиқ президенти Трампнинг яҳудий вужуди билан мусулмон юртларидаги режимлар ўртасида муносабатларни нормаллаштиришдаги саъй-ҳаракати янгилик эмас. Балки Умматнинг мустаҳкам деворини бузиш кўзланган ушбу нормаллаштириш уринишлари анча эски бўлиб, яҳудий вужуди пайдо бўлган пайтлардаёқ шаклланган… Уммат эса, яҳудий вужуди пайдо бўлган шу 70 йилдан бери давом этаётган бундай муваффақиятсиз уринишларнинг бирортасига рози бўлгани йўқ. Тўғри, бу режимлар таслим бўлиш, хорлик ва хиёнат шартномаларини имзолашган. Бироқ, Уммат ҳали ҳам яҳудий вужудига муборак заминни босиб олган душман, деб қараб келади. Шунингдек, бу душманни йўқ қилишни ҳамда Росулуллоҳ Aнинг Исро масканларини озод этиб, босқинчилар ифлослигидан тозалашни ўзининг вазифаси деб билади».

Устоз Саид қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Ислом Уммати имкон топди дегунча, бу вужудни рад этишини билдириб келди. Уммат яҳудийларга ҳаргиз учрашиш мумкин бўлмаган, фақат жанг майдонидагина учрашиладиган душман, деган эътиборда қараб, улар билан қилинаётган нормаллаштириш алоқаларини ҳар бир шаклини инкор этмоқда. Шунингдек, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштираётганларни – улар хоҳ шахс, хоҳ партия ёки ташкилот бўлсин – уларни асло кечирмади ва улар билан муроса қилмади. Бу нарса Умматнинг хиёнат ва хорлик шартномаларини имзолашдан шунча вақт бош тортиб келганида яққол кўриниб турибди. Миср режими Садат даврида имзолаган Кэмп-Дэвид шартномаси, Иордания режими яҳудийлар билан имзолаган Водий Араба шартномаси, 1993 йил Фаластин Озодлик Ташкилоти имзо чеккан машъум Осло шартномаси ана шу шартномаларнинг асосийларидир. Фаластин маъмурияти, деган шарманда режим мана шу Осло шартномаси ортидан пайдо бўлган. Ислом Умматининг кенг қатлами Амирликлар, Баҳрайн, Марокаш ва Судан давлатларининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш учун имзо чеккан «Абраҳам» шартномасини рад қилган эди. Куни кеча эса, Токио олимпиадасида бир нечта араб ва мусулмонларнинг эгаллаган позициялари Умматнинг кўпчилик фарзандлари томонидан қаттиқ олқишланганига гувоҳ бўлдик. Улар беллашувчи рақибларининг «исроиллик» бўлганлиги сабабли халқаро олимпиадани тарк этдилар. Аммо бунинг муқобили ўлароқ, олимпиадада саудиялик қизлардан бирининг яҳудий қиз билан беллашувга тушганлиги Уммат томонидан кескин қораланди. Шунингдек, Марокашдаги Ислом Уммати фарзандларининг табиий реакциялари ҳам уларнинг ҳақиқий мусулмон эканликларини ифодалади. Гап шундаки, Марокаш Адолат ва Тараққиёт партияси яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш шартномасини қўллаб-қувватлаб, бу билан марокашлик сайловчиларнинг кескин реакциясига учради. Чунки сайловларда ўзининг парламентдаги кўплаб ўрнини йўқотди.

Бу ва бошқа ҳужжат-далиллардан кўриниб турибдики, ғарблик кофирлар яҳудий вужудини муборак заминда ғолиб қилиш ва у билан алоқаларни нормаллаштириш йўлида ҳар қанча саъй-ҳаракат қилишмасин, омадсизлик ва ҳасратдан бошқа нарсага эришолмайдилар. Ушбу саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Уммат фарзандлари орасидан ҳар қанча кимсаларни тўплашмасин, улар сариқ чақалик қадри йўқ бўлган, Умматдан бўлмаган кимсалардир. Бундай иттифоқларнинг барчаси Умматнинг наздида ботиллигича, яҳудий вужуди эса, муборак Фаластин тупроғидан супуриб ташланиши шарт бўлган душманлигича қолади.

Роя газетасининг 2021 йил 6 октябр чоршанба кунги 359-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here