Таъзия

268
0
Таъзия
Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси ўзининг фаол аъзоси, кўплаб инсонларни ҳидоят топишига сабабчи бўлган, даъват йўлида ўзининг тақвоси ва ўзи яхши кўрган нарсани бошқаларга илинишига ҳарис бўлган биродаримиз Юсупов Мўъмин ака муборак Рамазон ойида вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади.
Биродаримиз Юсупов Мўъмин ака 1960-йили Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида таваллуд топган эди. 7 нафар фарзанднинг – 4 ўғил, 3 қиз – имонли, тақволи, Аллоҳнинг дини йўлида хизмат қилувчи фарзандлардан қилиб тарбия қилди. Биродаримиз Ҳизбнинг фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб, унинг фаол аъзосига айланди. 1998-йили Ҳизб сафига қўшилганидан сўнг унинг даъватини кўтариб чиқишда золимнинг зулми, маломатчининг маломатига заррача парво қилмай фаолият олиб борди. Ўз вақтида Ҳизбдаги масъулиятли вазифаларни омонат билан адо этган биродаримиз бошқаларга тақво, сабр ва итоатда ибрат намунаси бўлди.
Кеча, 15-апрел куни жамоат билан ҳуфтон намозини адо этиб – биродаримиз барча намозларини жамоат билан, масжидда ўқишга қаттиқ боғланган эди – таровеҳ намозининг ҳам бир қисмини ўқиганидан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Масжиддагиларга мазаси бўлмаётганини айтиб, уйига кетган ва тунги соат 1.00 атрофида Аллоҳга омонатини топширди.
Биз Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан Мўъмин акамизни солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират айлаб, Ўзининг кенг жаннатларида ризқлантиришини сўраймиз.
Биродаримизнинг ортида қолган фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига сабру жамил тилаймиз, ўзимизнинг чуқур таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.
Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилади, аммо биз Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here