Рамазонда диндошлар ўртасида ўқ отилди

110
0
Рамазонда диндошлар ўртасида ўқ отилди
12-апрел куни қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ отилди. Маълумки, Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам “дунёвий” давлатлардир. Бу давлат расмийлари Рамазон ойи хурмати учун бўлса –да гуноҳлардан сақланишни хаёлларига ҳам келтиршмайди. Мана кеча навбатдаги отишма содир бўлди. Албатта, бундай ходисалар ҳукуматдагиларнинг розилигисиз содир бўлмайди, яъни бундай ходислар давлат сиёсати доирасида олиб борилади. Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари бир-бирларини айблашларига қарамай, уларнинг ҳар иккиси ҳам мустамлакачи кофирларга малай. Шу сабабли ҳам ўтган йили Рамазон ойида Россия гижгижлови билан айни ҳудудда чегара можароси содир бўлган эди.
Биз, Қирғизистон ва Тожикистон халқи мусулмонлармиз, шунинг учун кофирга малай бу ҳукуматларни бундай мункарлардан қайтаришимиз керак:
– Бундай можаролар мустамлакачи кофирлар бизларга тиқиштирган миллатчилик ва ватанпарварлик фикрлари турткиси билан келиб чиқмоқда. Аслида, Аллоҳ таоло бундай тарафкашликни ҳаром қилиб, улар асосида тўқнашишни ман қилган.
– Бу каби можаролар мустамлакачи кофирларнинг мусулмон юртларимиз устидан ҳукмронлигини оширади.
– Бу йўлда ўлдирганлар ҳам, ўлганлар ҳам гуноҳкор бўлишади.
Демак, юқорида атилган мункарлардан қайтариш Рамазон ойида бизга янада вожиброқ ва бундан қайтаришнинг савоби ҳам улуғроқдир, ин ша Аллоҳ.
Эй мусулмонлар, бу муборак ойда унинг ҳурматини билмаган ҳокимлар бизнинг қўлимиз билан бир-биримизни уриб қўйишмасин. Бундай мункарни қўллаб-қувватламайлик, аксинча унга қарши чиқайлик. Диндош биродар халқлар ўзаро бир-бирларини ўз динларига қайтишга чақиришсин. Мункардан қайтармай, унга сукут сақлаш орқали бунга шерик бўлиб қолишдан хушёр бўлайлик. Сўнгра, дуолари қайтарилганлардан бўлиб қолмайлик.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга Ўзи томонидан азоб юборади. Шундан сўнг сизлар Унга дуо қиласизлар, У эса ижобат этмайди” (Ахмад ривояти).
Расулуллаҳ соллаллоҳа алайҳи ва саллам:
“Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам, ёрдам бер!”. Бир саҳобий: “Ё Расулуллоҳ! Биродарим мазлум бўлса-¬ку, ёр¬дам бераман. Аммо у золим бўлса, қандай ёрдам қиламан?” деди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Уни зулм қилишдан қайтар, мана шу унга қилган ёрдаминг бўлади”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here