(Bahaa Alden Torman)нинг насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволига жавоб

69
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

(Bahaa Alden Torman)нинг насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен Аллоҳ учун биродарингиз фаластинлик Баҳо. Аллоҳдан сизга сиҳат-саломатлик ва офият сўрайман. Саволим насронийларни байрамлари билан табриклаш ва хурсандчиликларини бўлишиш ҳақида. Мени бу саволга ундаган нарса, шайх Тақийюддин Набаҳоний роҳимаҳуллоҳнинг бу ҳақда берилган саволга жоиз, дея жавоб берганларидир. Шунинг учун сиздан шайх Тақийюддиннинг ушбу жавобига қўшимча равишда масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу саволга илгари жавоб берган эдик, қуйида ўша жавобимиздан келтирамиз:

«Қадрли биродар, ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аҳли китобларни байрамлари билан табриклаш ҳақидаги саволингизга келсак, жавоб беришдан олдин шу ҳақдаги баъзи собиқ нашрларимизни келтириб ўтмоқчиман.

(1 – 1970 йил 30 январда ушбу савол-жавоб нашр қилинган:

«Савол: Насронийларни байрам ва хурсандчиликларида зиёрат қилиш, касалларини йўқлаш ва жанозаларида иштирок этишнинг ҳукми қандай? Мусулмон уларни зиёрат қилганда нима қилиши керак? Бунинг «Яҳудий ва насронийларга биринчи бўлиб салом берманг…», деган мазмундаги ҳадиси шарифга қандай алоқаси бор?

Жавоб: Росулуллоҳ ﷺнинг бир касал яҳудийни зиёрат қилганликлари, бир яҳудийнинг жанозасида қатнашганликлари, шунингдек, зиммийлар борасида мусулмонларга васият қилганликлари ўз исботини топган. Бу ва бошқа шу каби ҳадислар насронийларни хурсандчилик ва байрамларида зиёрат қилиш, касалларини йўқлаш, жаноза, таъзия ва бошқаларига бориш жоизлигига далилдир. Уларга биринчи бўлиб салом бермаслик ҳақидаги ҳадисга келсак, бу улар билан йўлда учрашганда салом беришга хосдир ва у салом беришга тааллуқли нусус бўлиб, ундан бошқасини ўз ичига олмайди. Ҳижрий 1389 йил 23 зулқаъда, милодий 1970 йил 30 январ».

2 – Кейин 1976 йил 17 июлда ушбу савол-жавоб нашр қилинган:

«Савол: Насроний ва яҳудийларни уларнинг байрамлари билан табриклаш жоизми?

Жавоб: Насронийларни байрамлари билан табриклаш жоиз, чунки бу яхшилик қилишга киради.

1976 йил 17 июл».

3 – 2010 йил 16 январда бундай нашра чиққан:

«Аҳли китобларни байрамлари билан табриклаш жоиз. Бироқ уларга «ва лакум», деб жавоб қайтарсангиз, бу билан гўё улар ассалому алайкум деган пайтда «ва алайкум» деб жавоб қайтариш тўғрисидаги ҳадисга солиштирмоқчи бўласиз.

Лекин бу ерда ҳолат бошқача. Чунки ҳадисда келган нарса уларнинг «السام عليكم ассом алайкум», дейишлари тўғрисида айтилган. Зеро, (السام ас-сом) ўлимдир. Бухорий ва Муслим ривоят қилган ушбу ҳадис матнида мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо бундай дейди: Бир гуруҳ яҳудийлар Росулуллоҳ ﷺнинг ҳузурларига киришганда «ассом алайкум», дейишди. Мен буни тушуниб қолдим ва «ва алайкум ассом ва лаънат», дедим. Росулуллоҳ ﷺ «Шошма, эй Оиша, Аллоҳ ҳамма ишларда мулойимликни севади», дедилар. Ё Росулуллоҳ, уларни нима дейишганини эшитмадингизми, дедим. Шунда Росулуллоҳ ﷺ «Мен уларга ва алайкум, деб бўлгандим», дедилар.

Яна бир ривоятда Ибн Умар розияллоҳу анҳу бундай дейди: Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«إِنَّ الْيَهُودَ إِذَا سَلَّمُوا عَلَيْكُمْ يَقُولُ أَحَدُهُمْ السَّامُ عَلَيْكُمْ فَقُلْ عَلَيْكَ»

«Қачон яҳудийлар сизларга салом беришса, улардан бири ассом алайкум, дейди. Шунда сиз ва алайка, денг». Шундай қилиб, кўриб турганингиздек, бу нарса уларнинг ассом алайкум, деб айтишларига тааллуқли.

Аммо агар улар саломлашганда яхши гап гапиришса, буни қабул қиламиз. Улар бизга ҳайитингиз муборак бўлсин, дейишса, биз ҳам тўғри яхши жавоб қайтарамиз. Масалан, табриклаганингиз учун ташаккур ёки ҳуш вақт бўлинг каби шариатга зид бўлмаган сўзлар билан жавоб берамиз. 2010 йил 16 январ». Иқтибос тугади.

Бундан қуйидагилар ойдинлашади:

1 – Зиммийларни шариатга зид келмайдиган яхши гап орқали уларнинг байрамлари билан табриклаш жоиз. Аммо байрамларини мақтамаймиз. Яъни, байрамингиз муборак бўлсин ва шунга ўхшаш мақтовли сўзларни айтмаймиз.

2 – Бироқ, бу қутлов қуйидаги шартлар топилган шахсларгагина хос:

а)   Улар исломий юртларда мусулмонлар билан яшаётган ва зиммаларида мусулмонларга хиёнат қилмаслик шарти бўлган зиммийлар бўлишлари керак.

б)   Ояти каримада келганидек, динимиз борасида бизга қарши жанг қилмаган ёки бизни юртимиздан чиқариб ташлашга тил бириктирмаган бўлишлари керак.

–    Уларнинг зиммий бўлишларига далил шуки, 1970 йил 30 январдаги биринчи жавобда бундай матн келади: «Росулуллоҳ ﷺнинг бир касал яҳудийни зиёрат қилганликлари, бир яҳудийнинг жанозасида қатнашганликлари, шунингдек, зиммийлар борасида мусулмонларга васият қилганликлари ўз исботини топган. Бу ва бошқа шу каби ҳадислар насронийларни хурсандчилик ва байрамларида зиёрат қилиш, касалларини йўқлаш, жаноза, таъзия ва бошқаларига бориш жоизлигига далилдир». Бу ерда айтилган кишиларнинг зиммийлар бўлишлари эҳтимоли кўпроқ. Чунки улар мусулмонлар билан бирга ва уларнинг ҳимояси остида яшаганлар. Росулуллоҳ ﷺ зиммийлар борасида мусулмонларга васият қилганлар ҳамда яҳудийлар жанозаси мусулмонлар кўчаларидан ўтиб турган. Кейин, Росулуллоҳ ﷺ бир яҳудийни касаллик пайтида бориб кўрганлар ва у Росулуллоҳ ﷺнинг хизматкори бўлган. Имом Бухорийнинг 1356-ҳадисида Анас розияллоҳу анҳунинг бундай дегани ривоят қилинади: «Бир яҳудий йигит Росулуллоҳ ﷺнинг хизматларини қилар эди, касал бўлиб қолди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ уни кўргани бордилар ва бошида ўтириб, Исломни қабул қил, дедилар. Йигит бошида ўтирган отасига қаради… Отаси Абу Қосим ﷺга итоат қил, деди. Йигит Исломни қабул қилди. Росулуллоҳ ﷺ у ердан чиқар эканлар, Уни қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин, дедилар». Буларнинг барчаси биринчи савол-жавобда айтилган нарса зиммийларга хос эканига далолат қилмоқда.

–    Уларнинг динимиз борасида бизга қарши курашмаётган ёки бизни юртимиздан чиқариб ташлашга тил бириктиришмаган бўлишлари кераклигига далил ушбу ояти каримадир:

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ * إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Аллоҳ динингиз тўғрисида сизга қарши курашмаган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан сизларни қайтармади, Аллоҳ адолат қилгувчиларни албатта севади. Аллоҳ фақат динингиз тўғрисида сизга қарши курашган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар  билан дўстлашишингиздан сизларни қайтаради. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир»                                    [Мумтаҳина 8-9]

Ибн Касир ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида бундай дейди:

(Аллоҳ Таолонинг

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ﴾

(Аллоҳ динингиз тўғрисида сизга қарши курашмаган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқармаган кишиларга (яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан) сизларни қайтармади), дегани сизга қарши курашмаётган кофирларга – масалан, уларнинг аёллари ва заифларига – яхшилик қилишдан қайтармайди, демакдир. (أَنْ تَبَرُّوهُمْ) дегани яхшилик қилишларингиздир. (وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ) уларга адолат қилишларингиздир).

Имом Аҳмад айтадики, бизга Орим Абдуллоҳ ибн Муборакдан, у Мусъаб ибн Собитдан, у Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрдан, у эса отасидан ҳадис ривоят қилади: Қутайла ўз қизи Асмо бинт Абу Бакрнинг олдига ҳадя сифатида синаб (горчица ва майиздан тайёрланган таом), ақт (қуритилган сут маҳсулоти) ва ёғ олиб кирди. Ўшанда у мушрик эди. Шунинг учун Асмо Қутайланинг ҳадясини қабул қилиш ва унинг ўзини уйга киритишдан бош тортди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо буни Росулуллоҳ ﷺдан сўраган эди, Аллоҳ Азза ва Жалла юқоридаги

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ﴾

(Аллоҳ динингиз тўғрисида сизга қарши курашмаган кишиларга (яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан) сизларни қайтармади), оятини охиригача нозил қилди. Сўнг Росулуллоҳ ﷺ Асмони Қутайла берган ҳадяларни қабул қилишга ва уйига киритишга буюрдилар.

Аллоҳ Таолонинг

﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ﴾

(Аллоҳ фақат динингиз тўғрисида сизга қарши курашган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар  билан дўстлашишингиздан сизларни қайтаради), дегани Аллоҳ ана у сизга душманлик қилиб, сизга қарши курашаётган ва сизни қувиб чиқараётганлар, қувиб чиқаришда бир-бирларига ёрдам бераётганлар билан дўстлашишдан сизларни қайтарди, уларни дўст тутишдан қайтариб, душман тутишга буюрди, демакдир. Кейин улар билан дўстлашишнинг оқибатидан қўрқитиб,

﴿وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

(Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир), деди. Бу Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи кабидир:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»                                                                                                    [Моида 51]).

Демак, зиммийларни байрамлари билан шариатга зид келмайдиган гап билан табриклаш жоиздир. Шунингдек, зиммийлардан бошқа кофирларни ҳам шариатга хилоф келмайдиган сўзлар билан табриклаш жоиз. Чунки табриклаш яхшилик. Бироқ, бунинг қуйидаги ояти каримада айтилгандек шартлари бор: динимизда бизга қарши курашмаган, юртларимиздан бизни қувиб чиқармаган, қувиб чиқаришда бир-бирига ёрдам бермаган бўлишлари шарт:

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ﴾

«Аллоҳ динингиз тўғрисида сизга қарши курашмаган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан сизларни қайтармади»

                                                                                                                         [Мумтаҳина 8]

Аммо бундайлар бугун жуда оз…

Ўйлайманки, шу жавоб етарли бўлса керак, валлоҳу аълам ва аҳкам.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                            10 жумодуссоний 1443ҳ

                                                                                                                   13 январ 2022м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here