Туркистон: Мурожаат

255
0
Туркистон: Мурожаат
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азиз Мусулмон Биродарлар! Дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари мустамлакачи кофирларга тобе бўлгани учун, ҳақиқий мўминларга бу оммавий ахборот воситалари орқали ҳақиқий Исломни етказиши имкони берилмайди. Шунинг учун биз бугунги кунгача инсонларга ҳақиқатни Интернет орқали етказишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Ҳурматли Туркистон сайтининг мухлислари! Биз сизларга ҳақиқатни етказишда тўсиқларга дуч келаётганимиздан чуқур қайғудамиз, шунингдек юзага келган ноқулайликлар учун сизлардан узр сўраймиз. Чунки Туркистон сайти ва унинг YouTube канали ҳамда Facebook саҳифалари кибер ҳужумга учрамоқда. Албатта, бу мустамлакачи кофирларнинг буйруғи билан содир этилаётгани сир эмас.
Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ
– “Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар”. [8: 36]
Мустамлакачи кофирларнинг буйруқларини эса, бизнинг устимизга ҳоким бўлиб олган уларнинг малайлари бажариб келмоқда. Ушбу веб сайтимиз орқали билдирган огоҳлантиришларимиздан – Аллоҳ Таоло ўз оятида айтганидек – улар тўғри хулоса чиқаришмади.
صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ
– “Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар”. [2: 171]
Инша Аллоҳ, малайларнинг бундай ҳаракатларидан қўрқмаймиз, албатта. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу Таола айтади:
إِنَّمَا ذَلِكُمْ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِي إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
– “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. [3:175]
Эй, мустамлакачиларга қуллик қилиётган ҳокимият вакиллари, ҳукуматга қуллик қилаётган махсус ходимлар ва уларга қуллик қилаётган ҳакерлар! Эртага Аллоҳнинг олдида “хўжайинларимизнинг айтганини қилганмиз” дейишингиз сизларни жаҳаннам ўтидан қутқариб қололмайди. Чунки, Азиз, Ҳаким бўлган Зот Аллоҳ бу ҳақда огоҳлантириб шундан марҳамат қилган:
يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَالَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَ* وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَ
– “Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар. Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар”. [33:66-67]
Эй, мустамлакачиларга қуллик қилиётган ҳокимият вакиллари, ҳукуматга қуллик қилаётган махсус ходимлар ва уларга қуллик қилаётган ҳакерлар! Динга хизмат қилмасангиз ҳам, ҳеч бўлмаса динга тўсқинлик қилманг! Аслида,
وَإِنْ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمْ النَّصْرُ
– “Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир”, оятига биноан Динга хизмат қилишингиз керак эди.
Бизнинг веб-сайтимиз ёпилиб қолган бир пайтда, Исломга асосланмаган партияларнинг сайтлари ҳеч бир тўсиқларсиз ишлаб турибди. Ҳукумат партиялари бошчилигида уларнинг троллари одамлар ўртасига мафкуравий, миллий, минтақавий ва диний низолар соладиган материалларни тарқатмоқда. Шундай бўлсада улар ёпилган эмас. Ҳа, улар орасида ифлос кураш кетмоқда, лекин улар ишламоқда. Сабаби, кофир мустамлакачилар бундан манфаатдор. Чунки бу билан бузғунчилик давом этмоқда, залолат кенг ёйилмоқда. Мустамлакачи кофирлар ҳукуматимизни қарзга ботириб, сўнг қарзлар эвазига ҳокимиятдан Исломга қарши курашишни, Исломга қарши нарсаларни қўллаб-қувватлашни ва рағбатлантиришни талаб қилмоқда. Бизнинг ҳокимларимиз эса, уларнинг буйруқларини итлар каби бажармоқда.
Шуни унутмангки, кофир хўжайинларингиз томонидан илгари суриладиган бундай макр ҳийлалар фақат ўзингизнинг зарарингизга ишлайди. Аллоҳ айтади:
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
“Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир”. [8:30]
Ойни этак билан ёпиб бўлмагани каби, даъват нурини ҳам бундай ҳаракатларингиз билан ҳеч қачон тўса олмайсиз. Аллоҳ айтади:
يُرِيدُونَ أَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди”. [9:32]
Яна айтади:
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– ” Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хохлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”. [12:21]
Агар сиз Аллоҳнинг оятларига қулоқ солмасангиз, бошқа сизларга айтадиган сўзимиз йўқ.
Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here