Яна 163 миллион киши қашшоқлар сафидан ўрин олди

105
0

Яна 163 миллион киши қашшоқлар сафидан ўрин олди

Оксфам халқаро ёрдам ташкилоти Ковид-19 эпидемияси даврида дунёдаги энг бадавлат 10 кишининг умумий бойлиги икки баробарга кўпайгани ва бунинг муқобилида қашшоқларнинг сони янада ортганлиги ҳақида янги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Очлик, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланганлиги ҳамда иқлим ўзгариши ва зўравонлик туфайли юзага келган инсоний инқирозлар туфайли дунёда ҳар 4 сонияда 1 киши ҳалок бўлмоқда. Шунингдек, дунё бўйлаб инсонларнинг топаётган даромадлари камайганлиги туфайли энг қашшоқ инсонлар орасидан ҳар куни 21000 киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Оксфамнинг Буюк Британиядаги раҳбари Денни Срискандаражаҳнинг айтишича, Cовид-19 пайтида иш ерларининг ёпилиши туфайли 163 миллион киши қашшоқлик чегарасида яшайдиган инсонлар сафидан ўрин олган.

“Юз бераётган ҳодисалар миқёсини тасаввур қилиш қийин. Пандемия туфайли деярли ҳар куни бир миллиардер пайдо бўлаёрган бўлса, айни пайтда халқаро савдо ва халқаро туризм камайгани туфайли 99 % дунё аҳолисининг аҳволи ёмонлашмоқда. Оқибатда 160 миллион одам қашшоқлар сафига қўшилди”, “Бизнинг иқтисодий тизимларимизда (капитализмда) нимадир жуда нотўғри”, “Бизнинг адолатсиз иқтисодий тизимларимиз оламий инқироз пайти бадавлат инсонлар бойликларининг ортишига тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ҳисса қўшди, аммо камбағаллар билан иши бўлмади”, дейди Оксфам раҳбари Дэнни Срискандаражаҳ.

Изоҳ: Оксфам халқаро ёрдам ташкилоти бу ҳисоботи билан капитализмнинг яроқсизлиги туфайли юзага келаётган инқирозни пандемияга юкламоқчи бўляпти. Оксфам раҳбари Дэнни Срискандаражаҳ даъво қилаётганидек, “капитализмнинг иқтисодий тизимида нимадир жуда нотўғри” эмас, балки таг-тубидан нотўғридир. Чунки у нотўғри асос устига қурилган.

Тўғри, пандемия капитализмнинг инқирозини бироз тезлаштирган ва унинг яроқсиз тузумлигини инсонлар кўзига бироз ёрқинлаштирган бўлиши мумкин, аммо капитализм инқирозининг асосий сабаби ўзининг табиатидан келиб чиқади. Яъни капитализм тузуми бойларнинг янада бойишига ва камбағалларнинг янада қашшоқлашишига йўл очади. Чунки бу тузумда ер юзидаги ресурсларни инсонлар орасида тўғри тақсимлаш механизми мавжуд эмас. Ер юзидаги бойликларни тақсимлаш “бозор иқтисодиёти”га ташлаб қўйилган бўлиб, давлат фақат мулк эркинлигини ҳимоя қилишдан жавобгардир. Бундай ҳолатда кенг иткониятга эга бўлган оз сонли инсонлар барча ресурсларни қўлга киритиб, қарийиб 90% аҳоли бундан маҳрум бўлиб қолаверади.

Юқорида айтилган ҳар “4 сонияда 1 киши ҳалок бўлиши ва оғир иқтисодий шароитга тушиб қораётган инсонларнинг кундан кунга кўпайиб бориши”дан капитализмнинг жавобгар экани инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Одамлар очликдан ёки соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш имконияти йўқлигидан ўлаётган бир пайтда дунё бойлигини эгаллаб олган бойлар ўз бойликларига бойлик қўшиш билан овора. Капитализм тузуми айнан мана шу оз сонли капиталистларнинг тузумидир. Шунинг учун улар бу тузумнинг қулашига тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқдалар.       

        Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here