Хитой Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар ёрдам бермоқчи

120
0

Хитой Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар ёрдам бермоқчи

 Хитой раҳбари Си Цзинпин Марказий Осиё давлатларига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун уч йил давомида 500 миллион доллар ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

  25 январ куни Пекин ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган “Марказий Осиё-Хитой” онлайн саммитида сўзлаган нутқида Си Цзинпин маблағлар “аҳолининг турмуш тарзи билан боғлиқ лойиҳаларга” йўналтирилишини айтди.

Хитой раҳбари, шунингдек, жорий йилда минтақадаги беш мамлакатга 50 миллион дозада COVID-19 вакцинасини тақдим этишга ваъда берди. Си Цзинпин Пекин вакцина ишлаб чиқариш технологияларини баҳам кўриши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

 Хабар: Марказий Осиё минтақаси устидан мустамлакачи давлатларнинг нуфуз талашиши тобора қизиб бормоқда. Россия ҳарбий, АҚШ (Ғарб) сиёсий ва сақофий, Хитой эса иқтисодий томондан кириб келиш йўлларини қидирмоқда. Январ ойи бошида Қозоғистонда бўлиб ўтган қонли фожеаларни Россия ўз манфаатлари томонга буриб, гарчи ташкилот уставига тўғри келмасада  КХШТ орқали аралашиши орқали бошқа рақиб давлатларига митнақада ҳарбий жиҳатдан аралашиш имкони йўқлигини намойиш қилди. Бу орқали Россия бир томондан НАТОни шарққа кенгаймаслик ва поссовет респубикалари ҳисобига ҳам ўз аъзолари сонини кўпайтирмаслик бўйича қўйган талабларига берилган рад жавобига жавоб берди.

 Хитой эса ҳозирча минтақага ҳарбий ёки сақофий жиҳатдан даъвогарлик қилмаётган бўлсада, иқтисодий экспансиясини тўхтатгани йўқ. Бугунги кунда минтақа давлатларининг ташқи қарзларида ҳам Хитойнинг улуши катта. Бу давлатлар ташқи қарзининг асосий қисмини Хитойдан олишган. Чунки, Хитой Ғарб давлатларидан фарқли равишда қарз бераётганида демократик қадриятлар ёки инсон ҳуқуқлари борасида ҳеч қандай талаб қўймайди. Бу минтақадаги мустабид режимлар учун айни муддаодир. Бундан ташқари Хитой минтақа давлатларга инвестиция киритиш бўйича ҳам етакчиликнинг бермай келмоқда. 2020-йилги расмий ҳисобларга кўра, АҚШнинг Марказий Осиёга киритган инвестицияси ҳажми 91 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2017 йилгача Хитой минтақага 300 миллиард доллардан зиёд сармоя йўналтирган. Россия эса собиқ иттифоқ парчаланганидан бери минтақага 20 миллиард долларлик инвестиция киритган. Табиийки бундай ҳолат минтақа давлатларини борган сари Хитойга иқтисодий қарам қилиб бормоқда. Қарзни қайтариш муддати келганда эса Хитой қарзни нақд пул кўринишида эмас, балки табиий бойликлар ва ер ҳисобидан қайтариб олмоқда. Масалан, 2003 йилда Қирғизистон Хитойга 161 км², шу жумладан стратегик аҳамиятга эга Узонгу-Кууш дарасини берди. 2011-йилда Тожикистон Хитойга 1158 км² Помирнинг тоғли ҳудудларини ва Юқори Қумарғ олтин конини, шунингдек, бир қатор нефт ва кўмир конларини қарзлари эвазига топширди. Шунингдек, Хитой турли хил “беғараз” ёрдамлар орқали минтақа давлатларини ўзига кўпроқ боғлаб олмоқда…

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here