Шунча тинчлик деган нарсага қарамай, Ғарбий Суданда ҳамон қон тўкилмоқда!!

264
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шунча тинчлик деган нарсага қарамай, Ғарбий Суданда ҳамон қон тўкилмоқда!!

Кордофан ва Дарфур каби бир неча вилоятларда қайта қабилалараро жанглар аланга олаётганига нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) ҳукуматни инсонлар хавфсизлигига панжа орасидан қарашнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантирди ҳамда бўлаётган бундай жанг жавобгарлигини унинг зиммасига юклади. 2021 йил 8 декабр чоршанба куни нашр қилинган матбуот баёнотида устоз Абу Халил бундай дейди:

«Ислом қабилалараро уруш ва қон тўкишни қатъий ҳаром қилган. Хавфсизликнинг издан чиқиши, қабилалараро уруш ва бошқа бошбошдоқликларга сабаб Исломнинг одил тузумини тарк қилиб, инсонларга адолатсиз-золим тузумларни татбиқ қилишдир. Дин давлатдан ажратилган ва ҳамманинг диққат-эътибори моддий қиймат бўлиб қолган бугунги замонда мамлакатнинг умумий мулки, айниқса олтин энг асосий мўлжалга айланиб, ким кучли бўлса, кимнинг пичоғи кескир бўлса, ўша кон қазиладиган минтақага эга чиқиш учун қишлоқларни вайрон қилмоқда».

Устоз Абу Халил матбуот баёноти ниҳоясида Дарфур, Кордофан ва бутун Судан аҳлига бундай мурожаат қилди:

«Тинч ҳаётни на фуқаровий бошқарув таъминласин ва на ҳарбий бошқарув. Қутулиш ҳам, хавфсизлик ҳам, омонлик ҳам фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузуми соясида бўлади».

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here