Ҳизб йигити золимлар зулми остида қолмоқда

516
0

Ҳизб йигити золимлар зулми остида қолмоқда

 “Сводка” (АКИpress) нашрининг хабар қилишича, қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази ходимлари Қадамжой районидаги ИИБнинг тергов изоляторида бўлишди. У ерда Қизил-Қия шаҳрида яшовчи 46 ёшли фуқаро, Ҳизб ут-Таҳрир партияси аъзоси золим ҳукумат жаллодлари томонидан зулмда қолгани аниқланган. Бу биродаримиз қаттиқ касал бўлиб қолгунга қадар Қадамжойдаги тергов изоляторида ушлаб турилган, шундан сўнг Ўшга олиб боришган, Ўш вилоят касалхонасида уни ракка чалингани ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлигини тасдиқланган. Сўнгра уни Ўш шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасига ўтказмоқчи бўлишган, аммо бу тергов ҳибсхонаси қонунга зид тарзда йигитни қабул қилмаган. Ҳозир яна Қадамжойдаги тергов ҳибсхонасида ушлаб турилипти.

 Эй мусулмонлар, бу йигит нима учун қамоққа олинди деб ўйлайсизлар? Албатта, экстремизмда айбланиб қамоққа олинган дейишинглар мумкин. Бироқ, айтингчи, у экстремист бўлиб нима қилди? Ёки золим ҳукуматингизга кўр-кўрона эргашиб “экстремист” деяверасизларми? Ақсида одам отдирган экстремист Акаев мамлакатга бемалол келиб кетди. Бундан ташқари, у Қирғизистондаги коррупциянинг отаси бўлган. Унинг бошқа жиноятларини санаб адоғига ета олмаймиз. Акаевга солиштирганда бу даъватчи йигитимиз нима қилган эди? Амалдаги ҳукуматнинг “қустуришини” ҳам кўриб турибсизлар. Халқнинг қонини сўрган амалдорлар соғ-саломат еб-ичиб ишлаб юришади, қамоққа олинган кундан бошлаб уларда “оғир касаллик” аниқланади ва даволаниш учун қиммат хусусий касалхонага чиқарилишади. Баъзилари у ерда ўйнашлари билан кўнгилхушлик қилиб юришипти. Кейин озгина “қусуб” қўйиб, эркинликда капиталистик ҳаётларини давом эттирадилар. Уларнинг олдида бу даъватчи йигитимизнинг айби нима? Унинг “айби” – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ айтгандек яшанглар, Пайғамбар алайҳис-салом Аллоҳниниг Расули, у зот кўрсатгандек ҳаёт кечиринглар деганими? Капиталистлар зулмидан қутулиб, Ислом асосида яшанглар, исломий ҳақ-ҳуқуқларингни талаб қилиб олинглар деганими?

Эй мусулмонлар, бир вақтлар ҳукумат томонидан Ҳизб йигитлари зулмга учраган вақтда “экстремистлар жазосини оляпти” деб, капиталистлар зулмига бефарқ бўлган эдинглар. Ҳозир каптилализм зулми ҳар бирингизнинг уйингизга қадар кириб борди. Ҳозир ҳар биринглар зулм кўрмоқдасизлар. Агар жамиятни ҳақиқатга чақираётган ўғлонларинг тақдирига лоқайд бўлишда давом этсангиз устингиздаги зулмлар янада кучаяверади. Шундай экан хушингларни йиғиб олинглар. Капитализм зулмига қарши туринглар ва уни таг-томири билан қўпориб ташловчи Исломни ўрганинг. Ҳеч қандай ҳақ талаб қилмай, даъват йўлида жонини фидо қилиб, Исломингларни ўргатаётган фарзандларинг – мана шу Ҳизб йигитларидир. Уларга бағрингларга олиб, золимлар зулмидан ҳимоя қилинглар, бу билан ўзингларни ҳам қутқарасизлар. 

 Аллоҳим, биродаримизнинг дардига шифо бергин, синовлар қаршисида сабр-тоқат бергин. Аллоҳим, биродаримизни азизликка эриштир, дарҳақиқат азизлик фақат Сенинг ҳузурингдадир!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here