Пандора ҳужжатлари ва коррупциячи раҳбарлар

142
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Пандора ҳужжатлари ва коррупциячи раҳбарлар

Пандора қутиси, деб номланган ушбу ҳужжатлардан олдин ҳам кўплаб шунга ўхшаш ҳужжатлар мавжуд эди. Бунга Панама, Швейцария ва Люксембург ҳужжатларини мисол қилиш мумкин. Уларнинг барчаси коррупциячи раҳбарларни фош қилган. Бу яширин ҳужжатлар шунингдек, давлат маблағларига тажовуз қилиш, бандитизм ва пул ювиш, солиқ тўлашдан қочиш каби жиноятларни яширишга уринган ҳукмдорларни ошкор этади. Бироқ, Пандора ҳужжатлари аввалги ҳужжатлардан ўзининг катта ишончлилиги, кенг қамровли тергов-суриштирувлари ва аниқ далиллари билан ажралиб туради.

Пандора ҳужжатларини ишлаб чиқишда 600дан ортиқ журналист иштирок этиб, улар 14та молиявий хизматлар компаниясининг 12 миллионга яқин ҳужжатларини ўрганиб чиқишди ва кўп ойлар давомида 29 мингдан ортиқ офшор компанияларга ойдинлик киритишди.

Офшор компаниялар деб, АҚШ, Британия ва бошқа Ғарб давлатларида ўзларига тегишли кўчмас мулк ва активларнинг хорижий яширин эгаларини юқори даражада махфийлик билан сақловчи хаёлий-сохта компанияларга айтилади. Офшор компаниялар бу операцияларни мол-мулк ва активларнинг асл эгалари бўлган халқлар кўзидан яшириш учун чегаралар бўйлаб ишловчи ғоят мураккаб тармоқлар орқали амалга оширишади.

Пандора ҳужжатларига оид бундай улкан ишни Вашингтондаги Халқаро Журналистлар Консорциуми (ICIJ) нодавлат ташкилоти Британиянинг ВВС ва Guardian газетаси билан ҳамкорликда амалга оширди. ICIJ олиб борган текширувлар Британия ва АҚШдаги миллиардлаб долларга сотиб олинган 1500та кўчмас мулкнинг махфий эгалари шахсини аниқлади. Унга юқори мартабали раҳбарлар, коррупциячи сиёсатчилар, жумладан 35 нафар амалдаги ва собиқ президентлар, бош вазирлар, шунингдек, 300 нафар бошқа сиёсатчи ва бир қанча мамлакатларнинг амалдорлари рўйхати киритилган. Масалан:

  1. Қатардаги қироллар оиласи ва уларнинг Амирликлардаги ҳамкасблари;
  2. Иордания қироли Абдуллоҳ II;
  3. Ливаннинг ҳозирги бош вазири Нажиб Миқотий ва ундан олдинги Ҳасан Диаб;
  4. Чехия бош вазири;
  5. Кения президенти;
  6. Эквадор президенти;
  7. Россия президенти.

Биз ушбу тергов-суриштирувлардаги Иордания қироли Абдуллоҳ IIни мисол қиладиган бўлсак, бошқа коррупциячи сиёсатчилар ва уларнинг ёлланма одамлари кимлигини ҳам англаб оламиз. Иордания қироли бошқараётган мамлакат ўткир иқтисодий кризисда, аҳолиси оғир турмуш шароитида яшамоқда. Ишсизлик, қимматчилик ва барча иқтисодий муаммолар жамиятнинг чор томонида кенг тарқалган. Бироқ, қирол ўзининг бор кучини эзилган мазлум халқ ҳисобига Британия ва АҚШда ҳашаматли кўчмас мулкларга эга бўлишга сарфламоқда. Офшор компаниялари орқали АҚШ ва Британияда ўзига мутлақо керак бўлмаган кўплаб кўчмас мулкларни халқи кўзидан яширишга уриняпти.

Пандора текширувлари шуни кўрсатдики, қирол Абдуллоҳ Британияда, Калифорниянинг Малибу шаҳрида ва пойтахт Вашингтонда 15та кўчмас мулк сотиб олиш учун 106 миллион доллар сарфлаган. У отаси қирол Ҳусайн 1999 йил вафот этгандан сўнг ҳокимиятни эгаллаб келаётгандан бери Пандора фош этган айни мулкларни яшириб келган.

Бу тергов-суриштирув натижаларини қирол ва унинг саройи тан олди. Сарой бунга «ошкор этилмаганига уларнинг махфийлиги эмас, шахсийлиги сабабдир», деган жавобни қилди. Бундай узр келтириш гуноҳ қилишдан ҳам ёмон! Чунки жамоатчиликдан сир тутишга уринишнинг ўзи, бир жиноят борлигини ва бирор ёмон иш режалаштирилаётганини англатади.

Қиролнинг ўзи берган жавобга келсак, у «Иорданияга қарши компания бор… Бу биринчи марта бўлаётгани йўқ… Саботаж келтириб чиқаришга ва шубҳа уйғотишга уринаётганлар бор», дея адаштирувчи жавоб қилди. Кейин айни шармандагарчиликдан жамоатчилик фикрини буриш учун мамлакатда «иқтисодий ва маъмурий ислоҳотлар олиб борилаётгани» билан қулоқларга лағмон илишга уринди.

Бу нодавлат тергов-суриштирувлари шуни исботладики, ўз халқлари мол-мулкларини ўзлаштириш ва кўчмас мулклар сотиб олиш учун уларни четга чиқариш билан шуғулланувчи бу ҳукмдорлар мустамлакачи кофирларнинг нафақат ёлланган малайлари, балки ўғрилар, порахўрлар ва бузғунчилар ҳамдир.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here