Ҳиндистон Ассам штатидаги мусулмонларни қувиб чиқаришни кучайтирди

158
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳиндистон Ассам штатидаги мусулмонларни қувиб чиқаришни кучайтирди

Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги мусулмонлар истиқомат қилувчи Дарранг туманидан 1200 оиланинг кўчирилиши ҳодисасига изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми раиси доктор Насрин Навоз хоним бундай деди:

«Ассам штатида мусулмонларни фуқаролик ва яшаш ҳуқуқларидан маҳрум этиш, аҳоли устидан зўравонлик сиёсати олиб бориб, масжидларни бузиш ва уй-жойларни ёқиш ҳамда уларни асрлаб оилалари билан яшаб келган ерлардан қувиб чиқариш, буларнинг барчаси Мьянмадаги роҳинга мусулмонларига қарши қилинган этник тозалаш сиёсатини акс эттирмоқда. Шунча жиноятларга қарамай, ҳалигача бирорта ҳам давлат бунга аралашгани йўқ. Айниқса, мусулмон мамлакатлар Ассам мусулмонларини роҳинга ака-ука ва опа-сингиллари билан бир хил тақдирдан қутқариш учун ҳаракат қилишмади. Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кўрсатган бор-йўқ муносабат айни даҳшатли жиноятларни қуруқ қоралаб қўйиш бўлди, холос. Бир вақтнинг ўзида, бу малайлар Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрадиган ва Кашмир мусулмонларига қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этаётган ана шу ҳинду режими билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларни сақлаб келишмоқда…

Мудом Ислом ва мусулмонлар манфаатини сидқидилдан ҳимоя қилувчи давлат бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати йўқ экан, у ердаги мусулмонларни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Ҳақиқатдан, бир неча аср Ислом бошқаруви соясида яшаган Ҳиндистон халқлари Халифалик давлатининг адолат, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаганлигини воқеда гувоҳ бўлганлар ва кўпчилиги Исломни қабул қилганлар. Ўшаларнинг набиралари 1924 йилда Халифалик давлатининг ағдарилишига қарши олдинги сафда туриб курашдилар. Зеро, Халифаликнинг ағдарилиш оқибати Ҳиндистонга ва бутун оламга зулматдан ўзга нарса олиб келмади. Ҳеч шубҳа йўқки, мудом ушбу буюк давлатимиз қайта барпо этилмас экан, Ҳиндистон, Мьянма, Шарқий Туркистон ва бошқа юртларимиз бир кун ҳам хавфсизлик, тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат неъматини тотолмайдилар».

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here