Маҳмуд Ҳаббош заиф Фаластин давлатига талпиниб, Умматнинг уйғонаётганидан хавфсирамоқда

271
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Маҳмуд Ҳаббош заиф Фаластин давлатига талпиниб, Умматнинг уйғонаётганидан хавфсирамоқда

Фаластин қозилар қозиси Маҳмуд Ҳаббош «ақли жойида бўлмаган босқинчи давлатнинг муборак Ақсо масжидини ва Қуддусдаги диний ва исломий муқаддас даргоҳларни оёқ ости қилиш билан Қуддус шаҳридаги вазиятни динлараро уруш оловига тиқаётгани»дан огоҳликка чақирди. Агар бунга дунё аралашиб, босқинчиларни тийиб қўймаса, ишлар динлараро уруш томон кетаётганидан, бунинг бадали ҳаммага қимматга тушишидан, нафақат Фаластин, балки уруш олови бутун дунёни ўз домига тортажагидан огоҳлантирди.

Ҳаббошнинг бундай баёнотига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси устоз Холид Саид Ҳизбнинг марказий матбуот бўлими радиосига берган ўзининг матбуот изоҳида бундай деди:

«Осло томонидан ясалган режимнинг қозилар қозиси бўлмиш Маҳмуд Ҳаббош Фаластиндаги курашни бузиб кўрсатишга бекорга уриняпти. У дунёни Исломдан ва Умматнинг уйғонаётганидан қўрқитиб, ўзини дунёнинг тинчликпарвари қилиб кўрсатмоқчи. Ваҳоланки, яҳудийларга қарши кураш ақидага ва босқинчиликка боғлиқ курашдир, деган ҳақиқатни унинг ўзи бошқалардан кўра кўпроқ билади. Чунки, мудом Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули ﷺнинг ҳадислари ҳамда Исро сураси инсонлар тилида янграб турган экан, бу ҳақиқатни ёлғонлар билан яшириб бўлмайди». Бу Ҳаббош Фаластин масаласи Исломни татбиқ этишсиз ва мусулмон армияларни ҳаракатга келтириб, Аллоҳ йўлидаги жиҳод қилишсиз асло ҳал бўлмаслигини ҳам билади.

Изоҳ сўнггида устоз Холид бундай деди:

«Бугун Уммат буюк нусрат кунини кўришга, Ислом давлати барпо бўлиб, Аллоҳ аҳкомлари татбиқ этилишига ва Халифалик соясида яшашга интиқ бўлиб турибди. Чунки Халифалик давлати мусулмонлар тарқоқлигини бирлаштириб, сафларини зичлаштиради ва Ақсо масжидини озод этади. Ҳаббош бўлса, мустамлакачи халқаро кучлардан илтимос қилиб, улардан ҳаёт ресурсларига шу мустамлакачилар рухсат берган миқдорда эга бўладиган заиф бир Фаластин давлати қуриб беришларини сўрамоқда… Исломдан ва Умматинг уйғонаётганидан қўрқитиб, шу орқали ўша давлатлардан ёрдам пуллари олишга уриняпти.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here