Мўътадил ислом деган нарсанинг қақшатқич мағлубияти

260
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мўътадил ислом деган нарсанинг қақшатқич мағлубияти

Ал-Жазира нет веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 2 сафар, милодий 2021 йил 9 сентябр пайшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Марокаш ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, парламент сайловларида Мустақилларнинг Миллий Ассамблеяси (RNI) 97 ўрин билан биринчиликни эгаллади. Адолат ва Тараққиёт партияси эса овозларнинг 96 фоизи санаб бўлинганда сўнг, атиги 12 ўринни эгаллади.

Марокаш ички ишлар вазири Абдулвофий Лафтит чоршанба куни кечқурун матбуот анжумани бериб, бундай деди: Ҳақиқийлик ва Замонавийлик партияси  (PАМ) парламентдан 82 ўринни, Халқ Социалистик Иттифоқи (USFP) 35 ўринни, Халқ Ҳаракати (РМ) 26 ўринни, Тараққиёт ва Социализм (PPS) партияси 20 ўринни эгаллади».

Роя:

Адолат ва Тараққиёт партияси сайловларда саккизинчи ўринни эгаллаш билан қақшатқич мағлубиятга учради. Бу партия Марокаш аҳли режимга қарши қўзғолон қилиши ортидан 2011 йилги сайловларда муваффақият қозонган эди. У 2013 йилдан бери Марокаш ҳукуматини бошқариб келади. Мамлакат қироли Муҳаммад VI сайловлар ўтказиш ва парламент орқали ҳукумат тузиш каби қонунга сохта ўзгартишлар киритиш билан одамларни алдаб, ғазабларини пасайтириб келмоқда. Адолат ва Тараққиёт партияси Ихвонул Муслиминга тегишли партия бўлиб, мўътадил исломий ҳизб, дея кўрилади. Яъни, у Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритувчи ҳукуматда иштирок этиб, Ислом ҳокимиятга босқичма-босқич чиқади, деган алдовлар асосида сиёсат юргизади! Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган йили Марокаш режими билан муборак Фаластин замини босқинчиси яҳудий вужуди ўртасида муносабатларни нормаллаштириш келишувига имзо чеккан ҳам мана шу Адолат ва Тараққиёт партиясидир. Унинг бу қилмиши ўзига қарши халқ ғазабини пайдо қилди. Шунда қирол ушбу нормаллаштириш хиёнатини яшириш учун бу партияни «пушкага қўйиб», партия чеккан имзо билан ўзининг айни хиёнатига қонунийлик тусини беришга ҳаракат қилган эди. Ўз навбати, партия яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш келишуви эвазига АҚШ Ғарбий Саҳрони Марокашнинг бир қисми сифатида тан олади, дея айни хиёнатни оқлашга уринди. Бироқ, бу партия капиталистик тузумни татбиқ қилганлиги сабабли Марокашнинг иқтисодий муаммоларини ҳам, инсоний муаммоларини ҳам ҳал қила олмади ва бу билан одамлар ишончини йўқотди. Бу эса, куфр бошқарувида иштирок этиш ҳамда Исломни босқичма-босқич татбиқ қиламиз, деган даъво пуч эканини, буни қилганлар албатта очиқ омадсизликка юз тутишларини яна бир бор исботлади. Зотан, ҳар қандай давлатда мана шундай мафкурани кўтариб чиққан ва шундай йўлдан юрган ҳизбларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради. Зеро, бу қинғир йўл Исломнинг ҳокимият тепасига чиқиш тариқатига хилофдир. Бундан ташқари, золимлар бундай ҳизблардан тайёр улов сифатида фойдаланиб, ўзларининг золимона сиёсат ва хиёнатларини олиб боришади ҳамда ҳокимиятларини мустаҳкамлаш учун шу ҳизблар орқали ўз хиёнатларига қонунийлик тусини беришади.

Роя газетасининг 2021 йил 15 сентябр чоршанба кунги 356-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here