Шом тоғути шунча танк ва самолётлари билан эришолмаган ютуғига музокара ва сулҳ орқали эришмоқда

133
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом тоғути шунча танк ва самолётлари билан эришолмаган ютуғига музокара ва сулҳ орқали эришмоқда

Шом аҳли жиноятчи ва қотил режимга қарши қўзғолон бошлаган пайтда бир кун келиб бу режим билан музокара қилиш ёки сулҳ имзолаш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган эди. Чунки бу қўзғолонлари режимни қайтиб келмайдиган қилиб йўқ қилишни ва харобалари узра Ислом бошқарувини барпо этишни мақсад қилган эди.

Кофир Ғарб қонхўр режимни қурол-аслаҳа билан қўллаб-қувватлаган бўлса, баъзи давлатлар ҳарбий ёрдам билан аралашишди, қолганлари ўзларини қўзғолоннинг ёрдамчи дўсти сифатида кўрсатиб, нопок сиёсий пулларни олиб киришди… бу пуллар жангчи гуруҳларнинг қарорини ўғирлаб, уларни сулҳ ва музокара қопқони сари етаклади… Оқибат нима бўлди?!

Сулҳ натижасида режимга қарши жанглар тўхтади, ўз навбатида, ҳудудлар бирин-кетин қўлдан бой берилди. Сулҳ талаб қилган томоннинг ўзи сулҳни буза бошлади… Музокаралар эса, режимга танк ва самолётлар билан эришолмаган ютуқларни берди. Режим Сочи ва Остона конференциялари орқали етти ухлаб тушига кирмаган ютуқларни қўлга киритди. Чунки бу давлатлар, хусусан ёлғончи Эрдоган Туркияси унга улкан ёрдамлар кўрсатди.

Шунинг учун Шом аҳли шуни очиқ эълон қилмоқлари керакки, номусларни топтайдиган, гўдаклар қотили ва уй-жойларни вайрон қилувчи режим билан музокара қилиш хиёнатдир… Бу қўзғолон жинояткор режимни ағдариб, Ислом бошқарувини ўрнатмагунча тўхтамайди. Ҳақиқатдан ҳам Шомдаги ростгўй аҳлимиз ҳар қанча қимматга тушмасин, бунинг бадалини тўлашга тайёр эканликларини исботладилар. Улар шуни ҳам англамоқдаларки, агар уларнинг қарорларини душманга сотган ва бошларидан зўравонлик қилган гуруҳ етакчиларидан қутулсалар, ўз йўлларини тўғрилаб олиб, ўзлари учун ростгўй холис сиёсий етакчиликни танлаб оладилар. Агар Аллоҳга ҳақ-рост таваккал қилсалар, уларга Аллоҳнинг нусрати яқиндир. Зотан, яқинда Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, нусрат албатта келади.

Роя газетасининг 2021 йил 15 сентябр чоршанба кунги 356-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here