Ноумидлик – иллатлар иллатидир, тушкунлик эса, балолар бошидир

347
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ноумидлик – иллатлар иллатидир, тушкунлик эса, балолар бошидир

Устоз Мунир Носир

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Кеча зиёлилардан бири билан учрашгандим, у менга бундай деди:

«Менинг бирор кишида яхшилик қолганидан умидим қолмади, ҳозирги одамлар нусрат-ёрдамга лойиқ эмас, аммо умидим Аллоҳдан».

Кўпчилик бу гап ноумидликни ифодаламаяпти, балки яшаб турганимиз воқеликка берилган сифат, деб ўйлаши мумкин. Бироқ мен бу одамнинг гапини обдан фикрлаб, ўзгартиришга нисбатан ноумидлик ва тушкунликни ифодалаяпти, деб билдим. Унинг «умидим Аллоҳдан», деган гапига келсак, бу тилда айтилган гап, холос. Чунки Парвардигоридан нусратни умид қилган одам Ислом Умматида жуда кўп яхшиликлар борлигини кўриши лозим.

Ноумидлик жуда хавфли иллат бўлиб, ундан эҳтиёт бўлмоқ ва унга тушиб қолишдан сақланмоқ лозим. Биз ноумидликни сифатлайдиган бўлсак, айтиш мумкинки, у йўқ нарсани кутиш, ёмон воқеликка муқаррар тақдир, деб қарашдир. Ёки бўлмасам, ноумидликни «ўзгартиришни маҳол нарса деб билиш», дея таърифлашимиз ҳам мумкин. Шубҳасиз, бундай туйғу инсоннинг турмуш тарзига салбий таъсир қилиб, уни фаолиятдан ўтқазиб қўяди, фикрини занжирлаб, ҳаракатини тўхтатади, уни ҳеч нарсани кўрмайдиган қилиб қўяди, фақат «алмашиш қонуни юз бериши керак», деб ўйлайдиган кимсага айлантиради.

Ноумидлик туйғуси шахсга нисбатан хатарли бўлса, Умматга нисбатан янада кўпроқ хатарлидир. Агар ноумидлик мафкураси кенг тарқатиладиган бўлса, бу Умматни ўз душмани олдида таслим бўладиган Уммат қилиб қўяди, зотан душманнинг энг катта орзуси ва мақсади ҳам мана шу. Чунки бу – синиш ва мағлуб бўлишнинг бошланиши бўлиб, таслим бўлишга олиб келади. Ноумидлик туйғуси ҳар қандай ўзгартириш ҳаракати олдидаги тўсиқ ҳамдир. Чунки бу туйғу ҳамма инсонни ҳар қандай ишдан олдин биринчи омадсизликни ўйлайдиган қилиб қўяди.

Кимдир, мазкур зиёлининг гапини «инсонлардан ноумид бўляпти», яна кимдир «нусратдан ноумид бўляпти», деб айтиши мумкин. Бироқ иккаласининг ҳам фарқи йўқ. Чунки кимда-ким Умматдан ҳамда унинг ўзгартиришга қодирлигидан умиди узилса, бу нарса душманлар устидан нусрат қозонишдан умиди узилганини англатади. Бу аҳволга тушган киши ё йўлини йўқотиб қўйган бўлади ёки кетаётган йўлидан кўзланган ғояни тасаввур қилолмаган бўлади. Чунки кетаётган йўлингизнинг тўғрилигига ишончингиз комил бўлса ва бу йўлда тўсиқларга йўлиқишни аниқ билсангиз, демак, йўлда ҳар қандай тўсиққа парво қилмайсиз, тўхтамай охиригача борасиз ҳамда бу йўлдан ҳаргиз адашмайсиз. Чунки йўлдан адашиш мақсаддан узоқлашишдир.

Бу сўзларнинг Ислом Уммати воқелигига туширадиган бўлсак, Умматнинг иззат йўли одамлар тақдири устидан ҳукмронлик қилаётган, юрт бойликларини талон-торож этаётган анави режимларга қарши қўзғолон кўтариш йўлидир. Бу йўл қурбонликлар ва тўсиқлар билан тўладир ҳамда тоғутларнинг ҳаловатини бузадиган йўлдир. Мудом тоғутларнинг ҳаловатини бузар экан, демак, тоғутлар айни йўлдан юрганларга кўпроқ ва оғирроқ тўсиқларни қўйишга уринишади… Гоҳ ўлдириш ва қамаш билан зулм қилса, гоҳида қўзғолончиларни йўлдан оздириш учун йўлларига гуллару пуллар сочишади, шу орқали ғояларига етишни узоқлаштиришади.

Қўзғолончиларни орқага қадам ташлашга ёки йўлнинг ўртасида тўхтаб қолишга ундаётган ягона нарса ожизлик туйғусидир, яъни тоғутлар томонидан келаётган ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиш олдида ожизликни ҳис этишдир. Бу эса, ноумидликнинг айнан ўзидир. Шу боис, Уммат душманлари одамларда мана шу туйғуни кучайтиришга ҳамда қўзғолон йўлида давом этишдан тўхтаб қолишлари ёки шунча оғир қурбонликлар берганларидан сўнг уларнинг самарасини олмасдан икки қўли бўш ҳолда қайтишлари учун айни мана шу ноумидлик туйғусини кенг ёйишга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда.

Ноумидлик Умматдаги ҳамма балони келтириб чиқарувчи иллат бўлаги боис, у мусулмонларга ҳаром қилинган. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّهُ لاَ يَيْأَسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِلاَّ الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ

«Аллоҳнинг раҳматидан кофир қавмдан бошқаси ноумид бўлмайди» [Юсуф 87]

Гарчи бу оят саййидимиз Юсуф алайҳиссалом қиссасида келган эса-да, бироқ кейинчалик Ёқуб алайҳиссаломнинг сўзларига жавобан, кейин эса умумий оқимда келган. Яъни, бу оят замон ёки маконга хос эмас, балки ҳар вақтни ўз ичига олади.

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللهِ

«(Эй Муҳаммад), айтинг – Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар» [Зумар 53]

Ушбу ояти каримадаги القنوط сўзи اليأس сўзи билан синоним бўлиб, маъноси ноумидликдир ва унда очиқ қайтариқ кўриниб турибди. Аллоҳнинг раҳмати барча бандаларга тегишли. Зотан, Аллоҳ ўзининг ҳаракат қилаётган мўмин бандаларига нусрат ва ғолибликни ваъда қилган эканми, демакки, улар ушбу нусратнинг кечикиши сабабли ҳаргиз умидсизликка тушмасликлари керак. Аксинча, Аллоҳнинг ваъдасига мутлақ инонмоқлари шарт. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ваъдага асло хилоф қилмас.

Энди, инсонлардан ноумид бўлишга, яъни, «бу авлоддан умид йўқ, биз бошқа авлодларни тарбиялаб етиштиришимиз шарт, ҳозирги одамлардан на умид қилиб бўлади, на яхшилик кутиб бўлади», каби гапларга керсак, Набий ﷺ қуйидаги сўзлари билан айнан мана шундан қайтарганлар:

«إذَا قَالَ الرَّجُلُ: هَلَكَ النَّاسُ فَهُوَ أَهْلَكُهُمْ»

«Агар бирор бир киши одамлар ҳалок бўлди, деб айтса, демак, уларнинг энг кўп ҳалокатга учрагани унинг ўзидир». (Абу Довуд ривояти).

Сўзим ниҳоясида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўз бандаларидаги қонунларидан бирини, яъни, нусрат қонунини эслатмоқчиман. Ушбу қонун бўйича, нусрат фалокат, ёлғизлик ва заифлик жуда чўққисига чиққан вақтларда келади. Бунга анбиёлар қиссалари ҳам ва мусулмонлар воқеда бошларидан кечирган ишлар ҳам далолат қилмоқда. Мана, Пайғамбаримиз ﷺ Қурайшдан қувилиб, ғорга беркинадилар ва ҳижрат йўлини ўзгартирадилар, сўнг бир неча кун ўтиб, мусулмонлар учун Мадинаи Мунавварада қалъа барпо этадилар… Мусо алайҳиссалом ва унга имон келтирганларга келсак, улар денгиз қирғоғига келиб қолганларида Фиръавн ва унинг қўшини қувиб келади… Уларда на қурол ва на тайёргарлик бўлади… Ана шунда Аллоҳ Таоло денгизни ёриб, Фиръавн ва унинг қўшинини ҳалок қилади…

Тоғутларни илдизи билан қўпориш йўлида ҳаракат қилаётган, қўзғолон олиб бораётган ва Пайғамбарлари ﷺнинг минҳожи бўйлаб, иззат йўлига қадам босган инсонлар ҳам шунга имонлари комил бўлсинки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тоғутларни кузатиб турибди:

إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ

«Роббингиз албатта кузатиб тургувчидир» [Фажр 14]

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўз ваъдасини албатта бажаради:

وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ

«Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» [Рум 47]

Ноумидлик ботқоғига ботиб қолишдан ҳушёр бўлсинлар, чунки душманлари шунга тортмоқда. Бу эса, ҳамма нарсани вайрон қилади, уларга зиён ва ҳалокат олиб келади.

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً

«Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига албатта етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here