Қуддусга халқаро тус бериш АҚШнинг қадимги мустамлакачилик ғоясидир, Эрдоган бугун Қуддус масаласини ҳал қилишда мана шу ғояга чақирмоқда!

296
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қуддусга халқаро тус бериш АҚШнинг қадимги мустамлакачилик ғоясидир, Эрдоган бугун Қуддус масаласини ҳал қилишда мана шу ғояга чақирмоқда!

Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва босиб олинган районларда воқеа-ҳодисалар мураккаблашган бир пайтда, Туркия президенти Эрдоган уч дин вакилларидан иборат комиссия тушиш орқали Қуддус шаҳрини уч маъмуриятга бўлишга чақириб, «уч дин (Ислом, насроний ва яҳудий дини) вакилларидан иборат комиссия тузиш ҳозирги вазият учун энг яхши ечимдир», деди. Сўнг БМТ, Хавфсизлик Кенгаши, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва барча халқаро ташкилотларни мазлум Фаластин ва Қуддус учун фаол ҳаракатга келишга чақирди.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини баёнот чиқариб, қуйидагиларни изоҳлади:

«Қуддусга халқаро тус бериш АҚШнинг қадимги мустамлакачилик ғоясидир. Ушбу ғоя икки давлат лойиҳасига алоқадордир. Бу лойиҳада Ғарбий Соҳил билан Ғазода фаластинликлар давлатини, қолган барча Фаластин ерларида яҳудий давлатини барпо қилиш, Қуддусга халқаро тус бериш ва қочқинлар муаммосини ҳал қилиш кўзда тутилган. Ушбу нопок лойиҳани амалга ошириш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш учун Америка ўтган ўнлаб йиллар мобайнида қаттиқ саъй-ҳаракат олиб борди».

Изоҳда яна бундай дейилди:

«Бугун Фаластин аҳли Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва босиб олинган районларда Ғарбнинг бундай мустамлакачилик ғояси ва лойиҳасини оёқлари билан тепкиламоқдалар… Айни дамда Фаластин аҳлини Қуддус сари ҳаракатлантираётган куч мусулмонларнинг илк қиблалари бўлмиш муборак Ақсо масжидига бўлган муҳаббатдир… Улар яҳудий «давлати»нинг бутун Фаластиндан қувилишини орзиқиб кутмоқдалар… Мана шундай бир пайтда, қаршимиздан анави хоин ҳукмдорлар чиқиб, эскириб яроқсиз ҳолга келган, уни амалга оширишда эгалари муваффақиятсизликка учраган лойиҳа ва ғояларни қайта жонлантиришга уринишмоқда».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

Фаластин ва Қуддус исломий замин. У ерда босқинчиларга асло ўрин йўқ. Бутун мусулмон халқларнинг қўзғалиши ҳамда уларнинг муборак заминда содир бўлаётган айни воқеа-ҳодисаларга нисбатан реакцияси Умматнинг тириклигига, ўз замини ва масаласига содиқ эканига, у билан ҳукмдорлар бутунлай бошқа-бошқа водийда эканига далолат қилмоқда. Бугунги кунда Уммат қудрат аҳлининг Фаластинни озод этиш сари ҳаракатга келишига ва чегараларни очиб ташлашига интизор бўлиб турган бир пайтда, уларнинг ҳукмдорлари мустамлакачилар қолдирган ахлатларни титиб, эски чиқиндиларни топиш ва илгари суришга уриниб ётишибди!

Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here