Ақсони озод қилиш учун армияларимизнинг Умматга қўшилиш вақти келмадими?!

322
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсони озод қилиш учун армияларимизнинг Умматга қўшилиш вақти келмадими?!

Ахир, яҳудийларнинг нақадар заиф эканини, ҳукмдорларнинг эса тил бириктирувини Ғазонинг ўзи очиб ташлади-ку!

Жума куни тунги соат иккида Миср раҳнамолигида яҳудий вужуди билан қаршилик ҳаракатлари ўртасида сулҳ битими кучга кирди. Сўнг қаршилик ҳаракатининг яҳудийлар даъво қилган «енгилмас армия»си устидан ғалаба қозонганини бутун Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва босиб олинган районлар аҳли байрам қила бошлашди!

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини бу борада баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Яҳудий вужуди Ғазо секторига қилган ҳужумларини ўзининг оғир бир тупикка кириб қолганини англагандан сўнг тўхтатди. Чунки оз сонли имонли гуруҳ ўзининг чекланган ҳамда давлатлар ва яҳудий вужуди имкониятларига солиштирганда жуда ҳам кичкина бўлган имконияти билан босқинчиларга зиён етказишга ва унинг вужудини фалажлантиришга муваффақ бўлди. Қандай қилиб бутун Фаластиннинг бир дафъадаёқ уйғонганини ва Умму Фаҳм, Боқаи Ғарбия, Мусаллас, Лод, Ромла, Ҳайфа, Акка, Қуддус ва бошқа Соҳил шаҳарларида одамлар оммасининг оёққа туриб кетганини яҳудий вужуди гувоҳи бўлди. Яҳудий вужуди айни ҳодисалар Ислом Умматини уйғотиб юборганига, шунингдек, Фаластиннинг ғалабага эришишини олдини олиш учун ўрнатилган тўсиқларнинг олиб ташланиши мусулмонлар томонидан талаб қилинаётганини гувоҳи бўлди. Шунингдек, бутун исломий юртлар аҳли, айниқса, Иордания, Ливан, Ироқ каби қўшни давлатлар аҳолисининг йўлга тушиб, Ақсо масжидига бостириб боришни талаб қилаётганларини, муборак заминни озод этиш учун жиҳод эълон қилаётганларини бу вужуди кўрди».

Матбуот баёнотида бундай қўшимча қилинди:

«Шу ва бошқа ҳодисалар сабабли Америка яҳудий вужуди ҳужумларини тўхтатишга мажбур бўлди. Чунки қараса, ўзининг малай ҳукмдорлари тахти ларзага кела бошлади, яҳудий вужудини мудофаа қилиб келаётган хоин ҳукмдорлар Умматнинг қўзғолон қилиб, уларни ағдаришиб ташлашидан қўрқиб қолишди.

Ҳа, сўнгги воқеа-ҳодисалар яҳудий вужудининг жуда заиф, армияси қўрқоқ эканини яна бир бор исботлади. Тасаввур қилинг, озгина бир гуруҳ яҳудий вужудини фалаж қилиб қўйишга қодир бўлган экан, агар бутун Уммат армияси бирлашса нима бўлиши мумкин?! Демак, бу босқинчиларни ҳимоя қилиб, сақлаб турганлар анави малай ҳукмдорлардир. Айнан шулар Уммат ва унинг армияларини кишанлаб, Фаластин ва Ақсо масжидига нусрат беришларига йўл қўйишмаяпти. Мабодо армияларини ҳаракатга келтиришса ҳам, мана шу яҳудийларни ва ўзларининг тахтларини мудофаа қилиш учун ҳаракатга келтиришяпти. Бу ҳодисалар мусулмонларнинг Фаластин ва Ақсо масжидига нусрат бериш учун ўз армияларининг ҳаракатга келишини қанчалар хоҳлаётганларини, муборак Ақсо масжидида намоз ўқишга қанчалар ошуфта эканликларини, аммо бунга фақат уларнинг ҳукмдорлари ва хавфсизлик хизматлари йўл қўйишмаётганини бутун дунёга намоён қилди».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Фаластин ва бошқа исломий юртларнинг мусибати, аслида, мусулмонларнинг халифаси ва давлатларининг йўқлигидир. Халифалик барпо этилгунига қадар, армияларни сафарбарликка чақириш ҳамда Фаластинни озод этишга тарғиб этиш ҳаракати давом этмоғи лозим. Шунингдек, яҳудий вужуди хотиржам қарор қабул қила олмайдиган бўлиб қолиши учун унга қарши Аллоҳ йўлидаги жиҳод алангасини ўчирмай сақлаб қолиш керак.

Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here