Ашаддий душманимиз бўлган Америка ва кофир Ғарбдан мутлақо бизга яхшилик келмайди

457
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ашаддий душманимиз бўлган Америка ва кофир Ғарбдан мутлақо бизга яхшилик келмайди

Ал-Жазира нет (ҳижрий 1442 йил 24 Рамазон, милодий 2021 йил 6 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Кеча пайшанба куни Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашига 2011 йилдан бери Сурия режимининг ўз халқига қарши камида 50 марта кимёвий қуроллардан фойдаланганини маълум қилди.

Бу сўзларни АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари Ричард Миллс Хавфсизлик Кенгашининг Суриядаги кимёвий қуроллар бўйича ўтказган навбатдаги виртуал сессиясида айтди.

Миллс сессияда «Вашингтон Сурия режимининг ваҳшиёна қилмишлари ва бу қилмишлардан баъзилари ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар даражасига кўтарилгани, шу жумладан, можаро бошлангандан бери бу режим камида 50 марта кимёвий қуроллар билан ҳужум қилгани тўғрисида маълумотга эга», деди.

Қўшма Штатлар айни маълумотларга таянишда давом этиб, президент Башар Асаднинг қўлида зарин газидан фойдаланиши учун етарли миқдорда кимёвий моддалар мавжудлигини таъкидламоқда».

Роя:

Мусулмонларга Америка ва мустамлакачи кофир Ғарбдан ёвузликдан бошқа нарса келмаган, келмайди ҳам. Улар яхшилик олиб келишларини ҳар қанча иддао қилишмасин, малайлари бўлган Сурия режими ва унинг қўллаб-қувватловчи режимлардан Сурия аҳлига қарши урушни тўхтатишни талаб қилишмасин, буларнинг барчаси ёлғондир. Чунки аслида, Сурия халқига қарши халқаро кўламда тақиқланган қуролларнинг барча турлари ва шаклларидан фойдаланиш ҳамда уларни қирғин қилиш ва уларни қочқинга айлантириш учун яшил чироқ ёқиб берганлар мана шу Америка ва мустамлакачи кофир давлатлардир. Исломга қарши сокин уруш АҚШ демократлари қўллайдиган навбатдаги босқичига асос бўлиши мумкин ва бу Республикачиларнинг очиқ урушидан-да хатарлидир. Бу нарса Саудия, Эрон, Туркия, Миср каби минтақа давлатлари ўртасида кечаётган муносабатларни нормаллаштириш ва ярашувга мувофиқ келади. Эрдоган режими билан Асад режими ўртасида кутилаётган якуний ярашув эса, Суриядаги муборак қўзғолонни йўқ қилиш саҳнасидаги асосий бўлим тугаганидан сўнг эълон қилинади. Ҳеч шубҳа йўқки, қўзғолонга макр қилаётганларнинг макр ва тил бириктируви унга ҳаргиз зарар етказмайди, билъакс, Аллоҳ Таоло қўзғолон учун нусрат ва ғолиблик дарвозаларини очиб беражак.

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here