Судан вазирлар кенгаши яҳудий вужудини бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилмоқда

575
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан вазирлар кенгаши яҳудий вужудини бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилмоқда

Ал-Жазира нет (ҳижрий 1442 йил 24 шаъбон, милодий 2021 йил 6 апрел сешанба куни) нашр қилган хабарда қуйидагилар таъкидланган:

«Сешанба куни Судан вазирлар кенгаши «Исроил»ни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишни маъқуллади. Айни қонун Судан билан «Исроил» ўртасида муносабатларни нормаллаштиришга қарши илк қадам сифатида 1958 йил қабул қилинган эди.

«Исроил»ни бойкот қилиш қонунига кўра, суданликлар «Исроил» фуқаролигига эга шахслар билан ёки уларнинг компаниялари билан битим тузишдан тақиқланган. Шунингдек, «Исроил» билан савдо айирбошлаш, «Исроил»да ишлаб чиқарилган товарларни тўлиқ ёки қисман импорт қилиш ҳам тақиқланган. Ушбу қонунни бузган шахсга молиявий жарима билан бирга 10 йил қамоқ жазоси белгиланган».

Роя:

«Яҳудий вужудини бойкот қилиш қонунини бекор қилишнинг маъноси, энди Судан аҳлига муборак Фаластин замини босқинчилари билан ёки уларнинг компаниялари билан битим тузишларига рухсат берилади. Уларга бу босқинчилар билан савдо айирбошлаш, уларда ишлаб чиқарилган товарларни тўлиқ ёки қисман импорт қилишларига ижозат берилади ва ушбу қонунни бузган шахсга молиявий жарима ҳам, 10 йил қамоқ жазоси ҳам белгиланмайди. Яъни, анави жинояткор ўтиш даври ҳукумати Судан аҳлини яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳар доимгидан кўпроқ зўр бериб мажбурлайди.

Шу сабабдан, Судан аҳли ўзларининг қўзғолонларига тўсиқ бўлаётган бундай ялоқхўр ҳукуматни ағдармоқлари лозимдир. Ўзгартиришда – худди Башир режимига нисбатан қилингани каби – фақат режим калласинигина ёки баъзи шахсларнигина эмас, балки уни илдизи билан қўпориб ташламоқлари ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этмоқлари керак. Ана шунда муборак замин озод этилади, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро ва Меърож масканлари покланади.

Роя газетасининг 2021 йил 21 апрел чоршанба кунги 335-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here