Бишкекда намоз, ифторлик ва даъватга чекловлар киритиш таклиф қилинди

719
0

Бишкекда намоз, ифторлик ва даъватга чекловлар киритиш таклиф қилинди

Бишкек шаҳрида коронавирус баҳонаси билан масжидларда жамоат билан намоз ўқиш, жума намози ва ҳайит намози учун тўпланиш, Рамазон ойида мусулмонларни ифторликка чақириш ҳамда даъватга чиқиш учун вақтинча чекловлар киритиш таклиф қилинди. Мазкур таклиф Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан давлат санитария-епидемиология назорати марказига юборилган. Марказ мутахассисларининг билдиришича ушбу таклиф 23 апрел куни муфтиётга юборилган

Муфтиётнинг матбуот котиби Мақсат Атабаев ҳозирда ушбу масала кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Санитария-епидемиология назорати марказининг таъкидлашича, тўй ва анжуманлар каби оммавий тадбирларни тақиқлаш ёки чеклаш масаласи коронавирусга қарши республика штабининг қарорига мувофиқ ҳал қилинади.

Маълумки, ўтган йили ҳам сайловлар арафасида ҳокимият манфаатларига мувофиқ пандемия таҳдидлари бўрттириб кўрсатилган эди. Ҳатто расмийлар пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида миш-мишлар тарқатишган эди.

Бугунги кунга келиб маҳаллий кенгашга кира олмаган партияларнинг алами, мухолифатнинг янги конституция ва чегара масалаларига ҳужуми, казиноларнинг очилиши ва электр энергияси баҳосиининг кўтарилишидан одамларнинг норозилиги ҳукуматга таҳдид туғдирмоқда. Бундай ҳолатда, ҳукумат халқнинг бир жойда тўпланишига қарши чоралар кўришни мусулмонларнинг одатдагидек ибодатларига чекловлар киритиш билан бошламоқчи бўляпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here