Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳга яқин бўлиш учун унинг шариатини татбиқ қилиш йўлида фаолият олиб бормоқдалар

423
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳга яқин бўлиш учун унинг шариатини татбиқ қилиш йўлида фаолият олиб бормоқдалар

Таҳрири Шом ҳайъати эса, кофир Ғарбга яқин бўлиш учун Ҳизб аъзоларини қамоққа олмоқда!

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай деди:

«2021 йил 2 март куни Таҳрири Шом ҳайъати яна Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч нафар аъзосини қамоққа олди. Улардан бири Латамна шаҳрилик Муҳаммад Абу Язин бўлиб, у Сармада шаҳрида қамоққа олинди. Иккитаси Саҳора шаҳрилик Роид Дайбу билан Сулаймон Сулаймон бўлиб, улар Маънота ўтиш пунктида қамоққа олиндилар. Уларнинг қамоққа олиниши Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик қулатилишининг аламли юз йиллиги хотирасида «Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар» шиори остида бошлаган кампания доирасида фаолият олиб боришлари ортидан содир этилди».

Устоз Абдулваҳҳоб қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳ Азза ва Жаллага яқин бўлиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали Ислом шариатини татбиқ қилишга даъват қилмоқдалар. Таҳрири Шом ҳайъати кабилар бўлса ушбу халқаро ҳамжамиятга яқин бўлиш учун Ҳизб аъзоларини ва халқаро сиёсатга қарши чиққанларни қамоққа олмоқда. Бу билан уларнинг юзлари қоралиги ва ғарбпараст эканликлари яна бир бор исботланди. Аммо баъзи кишиларнинг юзлари оқ, баъзи кимсаларнинг юзлари қора бўладиган, молу давлат ҳам, обрў ҳам, ҳокимият ҳам фойда беролмайдиган Кунни бу ҳайъат гўё билмайдигандай».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Шайх Носир Абдулҳай ҳам бундай деди:

«Халифалик қулатилишининг аламли юз йиллик хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир бошлаган халқаро кампания Аллоҳ ва Росулига қарши курашаётган режим ва ҳукуматлар оромини бузди. Россиядан тортиб, Марказий Осиё давлатлари, Тунис, Туркия ва унинг Суриядаги гумашталаригача ҳар ерда Ҳизб аъзоларининг қамоққа олинаётгани Ислом давлатини барпо этишга бўлган даъватимизнинг қанчалар кучли эканини ҳамда Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритишга чақираётган инсонларни қамоққа олиб, Аллоҳ ва Росулига ошкора уруш эълон қилаётганларнинг эса, номард, заиф ва омадсиз эканликларини яққол кўрсатиб турибди.

Бу йирик тоғут кучлари ва уларнинг майда думлари шуни билиб қўйсинларки, зулм ҳам йўқолади, шармандалик ва расволикка йўлиққан золимлар ҳам йўқолади. Бу қамоққа олишлар бизни фақат саботимизга сабот қўшмоқда. Биз ўз ғоямиз йўлида молу жонимизни қурбон қилишга оид қасам ичган эканмиз, улар буни ҳаргиз бузишга муваффақ бўлишолмайди. Огоҳ бўлсинларки, бизнинг ғоямиз Аллоҳнинг душманлари истамасаларда, куфр ва зулм режимларини ағдариб, ер юзини Аллоҳнинг ҳокимияти билан бошқаришдир.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» [Шуаро 227]

Шу нуқтаи назарда, Ғарбий Ҳалабнинг Саҳора шаҳридаги озод аҳли «Эй Таҳрири Шом ҳайъати, муаммойингиз нима ўзи?!» номли намойиш ўтказдилар. Шунингдек, улар баёнот чиқариб, унда ўз фарзандларининг Таҳрири Шом ҳайъати томонидан қамоққа олинаётганини қораладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here