Судандаги янги ҳукумат мудом капиталистик тузум остида экан, аҳлимиз аҳволи фақат ёмон томонга ўзгаради!

360
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги янги ҳукумат мудом капиталистик тузум остида экан, аҳлимиз аҳволи фақат ёмон томонга ўзгаради!

Судан бош вазири партиявий ва минтақавий квоталар асосида янгидан ташкил қилинган кабинетлардаги вазирлар номларини эълон қилди. Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Вазирлар даражасидаги ушбу ўзгариш биринчиси ҳам ва албатта охиргиси ҳам эмас. Чунки аслида бу маълум башараларни бошқа башараларга ўзгартириш бўлиб, режим ўзгаришсиз қолган. Зеро, бу режим мустамлакачи инглизлар Судандан ўз армияларини олиб чиқиб кетиб, тузум, дастур ва қонунларини эса қолдириб кетгандан бери ҳукм суриб келаётган режимдир».

Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Вазирликлар таркибини ўзгартириш Судандаги аҳволни асло ўзгартирмайди. Чунки масала шахсларнинг ўрнига бошқа шахсларни ўзгартиришда эмас, балки режимни қонунларию сиёсатлари билан қўшиб бутун структурасини ўзгартиришдадир. Мудом, бу янги ҳукумат ҳам капиталистик тузум остидан чиқмас экан, аҳволимиз ҳаргиз ўзгармайди, аксинча, янада ёмонлашаверади».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Судан аҳлининг ақидасидан балқиб чиқувчи сиёсий мафкурага асосланган тузум барпо этилмас экан ҳамда шу ақида асосида давлат барпо этиб, ҳаёт шу ақида бўйича юргизилмас экан, ушбу юртнинг барча соҳасида тармоқ отган инқирозларини ҳаргиз ечиб бўлмайди. Ҳизб ут-Таҳрир исломий ҳаётни қайта бошлашнинг тўлиқ тасаввурига эга. Чунки унинг қўлида Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидан ишлаб чиқилган дастури бор. Зотан, у тасаввур қилган исломий ҳаёт нафақат Судан аҳли, балки бутун Ислом Уммати ва инсоният учундир.

Роя газетасининг 2021 йил 17 феврал чоршанба кунги 326-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here