Константинопол фатҳи муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия ўтказган «Улуғ тарихимиз ва порлоқ келажагимиз» номли симпозиум

469
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Константинопол фатҳи муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия ўтказган «Улуғ тарихимиз ва порлоқ келажагимиз» номли симпозиум

Константинопол фатҳи хотираси муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия (ҳижрий 1441 йил 19 жумодул-аввал, милодий 2020 йил 14 январ сешанба куни) Гаага шаҳрида фикрий сиёсий семинар ўтказди. Тадбир Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими томонидан бошланган йирик халқаро кампания доирасида ҳамда Ҳизб амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Константинопол фатҳининг ҳижрий хотираси муносабати билан қилган маърузасидан таъсирланган ҳолда уюштирилди. Ушбу семинарда биринчи Аллоҳнинг Китобидан муаттар оятлар тиловат қилинди. Сўнг биродаримиз Микоил Ҳасан ушбу муборак фатҳ ҳодисалари ҳақида ҳамда қамалдан олдин қилинган улкан саъй-ҳаракатлар ва тузилган режалар, шаҳарнинг ажойиб тарихи ҳақида сўзлади. Шаҳарнинг девор билан ўралгани сабабли фатҳ қилиш қийин бўлганини, шунга қарамай, мусулмонлар Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисларида қилган башоратларини рўёбга чиқариш илинжида тарих давомида тинимсиз ҳужумлар қилишганини ёритиб берди:

«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةُ فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

«Константинопол албатта фатҳ этилади. Уни фатҳ қилган амир нақадар яхши амир, уни фатҳ қилган қўшин нақадар яхши қўшин».

Микоил Ҳасан яна шуни таъкидладики, Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу фатҳ шарафига султон Муҳаммад ва унинг қўшини ноил бўлишини ирода қилди ва бу нарса бутун тарихни ўзгартирган ҳамда Шарқий Европани фатҳ этиб, у ерларга ҳидоят рисоласини етказишни қулайлаштирган фатҳ бўлди.

Кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг Голландиядаги расмий вакили устоз Окай Пала маъруза қилди. У ҳам ушбу маҳобатли фатҳ хотираси билан бирга, қуйидагиларни таъкидлади: Биз ушбу фатҳга фақат муайян тарихий ҳодиса сифатида қарамаслигимиз, балки ушбу буюк ҳодисадан ибрат олмоғимиз даркор. Ушбу фатҳ ва буюк воқеани эслаганда, беихтиёр Росулуллоҳ ﷺнинг айни фатҳ тўғрисида башорат қилган ҳадисларини ҳам эслаймиз… Мусулмонларнинг Набий ﷺ хушхабарларини амалга оширишга қаттиқ қарор қилиб, Константинополни фатҳ қилиш учун саккиз асрдан зиёд вақт тиним ва чарчоқ билмай ҳаракат қилганларини асло унутмаймиз. Зеро, бу ишда улкан шон-шараф бор бўлиб, бу нарса – мусулмонларнинг ўз суюкли Пайғамбарларига нисбатан ва у зотнинг қилган башоратлари албатта рўёбга чиқишига нисбатан ишончлари юксак эканига далолат қилади. Дарҳақиқат, Набий ﷺ қайси шаҳар аввал фатҳ бўлиши ҳақида сўралганда, аввал Константинопол фатҳ бўлишини хабар қилдилар. Бу эса, Константинополдан кейин Римнинг фатҳ бўлиши муқаррар эканини англатмоқда.

Устоз Окай Пала ҳали рўёбга чиқмаган баъзи башоратларга тўхталиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш, мана шу рўёбга чиқмаган башоратларнинг энг биринчиси ва энг муҳими эканини, саййидимиз мустафо ﷺ хабар қилган башоратларнинг барчасини рўёбга чиқишда биринчи қадамимиз мана шу бўлишини таъкидлади.

Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here