Мевалар кўп бўлса тош отиб қоқилади

446
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мевалар кўп бўлса тош отиб қоқилади

Мана шу сарлавҳа остида журналист устоз Мабрук Аҳмад (ҳижрий 1442 йил 29 жумодуссоний, милодий 2021 йил 11 феврал пайшанба куни чоп этилган) «Ахбори явм» газетасидаги «Сўз оила аъзоларга» номли бўлимида қуйидагиларни таъкидлади:

«Баъзи кимсаларнинг Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ва унинг Қазорифдаги аъзоларини обрўсизлантиришга бўлган уринишлари тескари натижа бериб, муҳимлигини ҳеч ким инкор этолмайдиган нарсага даъват қилаётган ушбу Ҳизбнинг фойдасига хизмат қилди».

Устоз Мабрук «Ҳақиқат ва тарих гувоҳлик берадики, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг сўнгги йиллардаги фаолияти диққатни жалб қилиб, шу даражага етдики, у ўзининг минбарлари ва турли форумлари билан жамоатчилик билан фаолият олиб борадиган ягона сиёсий ҳизбга айланди», деди. Унинг таъкидлашича: «Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти энди бир жамоанинг ҳизби бўлмай қолган, балки у турли сиёсий, фикрий йўналишдаги ва турли ёшдаги инсонлар аъзо бўлаётган оммавий ҳизбга айланган. Шу боис, баъзиларнинг ушбу Ҳизбни обрўсизлантиришга уринаётгани кутилган ҳолдир. Масалан, Судан шарқидаги Қазориф шаҳрида ўтказилган раҳбарлар, етакчилар ва шайхларнинг конференцияси айни ўша партияларнинг жиғилдонига суяк бўлиб тақалди. Турли уйдирмалар билан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятига раддия билдириш уринишлари ана шу кимсаларнинг обрўларига салбий, Ҳизбнинг обрўйига эса ижобий таъсир қилди».

Мақола муаллифи сўзини қуйидагича тамомлади:

«Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзоларига айтар сўзим шуки, сизларни табриклайман ва сизлар бунга лойиқсизлар. Зеро, сизлар жуда кўп янги мевалар етиштирдингиз. Анавиларнинг обрўсизлантиришга бўлган шунча уринишлари тош каби отилиб, ушбу меваларнинг қоқилишига ва истаган киши келиб ундан териб олишига хизмат қилмоқда».

Роя газетасининг 2021 йил 17 феврал чоршанба кунги 326-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here