АҚШнинг Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатиши уларни яхши кўргани учун эмас, балки ўзининг ва яҳудийларнинг манфаатига хизмат қилгани учундир!

346
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатиши уларни яхши кўргани учун эмас, балки ўзининг ва яҳудийларнинг манфаатига хизмат қилгани учундир!

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Вашингтоннинг Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни қайта йўлга қўйиш ниятида эканини, илгари собиқ президент ушбу ёрдамни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарганини билдирди. Прайс матбуотга «Қўшма Штатлар Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни қайта йўлга қўйиш ниятида, биз буни яхшилик учун қилаётганимиз йўқ, балки бунда Қўшма Штатлар учун манфаат мавжуд», дея қўшимча қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бу борада ўз сайтида баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Америка очкўз капиталистик системанинг етакчисидир. Шу боис, у инсонпарварлик ва бошқа қадриятларни сариқ чақага олмайди. Олган тақдирда ҳам ундан фақат ўзининг манфаатини кўзлаган бўлади. Шунинг учун ҳам Прайс «инсонпарварлик» ёрдамлари ҳақидаги ўз баёнотида уларнинг фақат АҚШ манфаатларига қаратилганини очиқ айтди. Мақсад, Фаластин ёрдамга муҳтож ва у ердаги можарони бартараф этиш керак, деган ниқоб билан унинг масаласини йўқ қилишдир. Бундан босиб олинган заминни озод этиш ҳам, босқинчиликдан қашшоқ бўлиб, қамалдан азоб чекаётган халққа ёрдам бериш ҳам кўзланмаган! Бу мустамлакачи давлатни Фаластин режимига ушоқларни беришга ундаётган нарса юрт аҳлини яхши кўрганлиги ёки масалаларини адолат билан ечиб бермоқчилиги эмас, балки ўзининг манфаатини кўзлаётганидир. Бу манфаатни Америка ўзининг қўғирчоқлари бўлган Фаластин режими ва Озодлик Ташкилоти орқали амалга оширмоқда. Масалан, режим Американинг икки давлат ечими лойиҳасига мувофиқ, Фаластин масаласини йўқ қилишга уриниб келяпти. Бу ечим эса, юртнинг аксар қисмини босқинчи яҳудийларга беради ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаб, Америка манфаатларини рўёбга чиқаради!

Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here