Янги давлат котиби Блинкен берган баёнотлар Американинг Фаластин масаласини тугатиш қарори қатъийлигини тасдиқлайди

330
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Янги давлат котиби Блинкен берган баёнотлар Американинг Фаластин масаласини тугатиш қарори қатъийлигини тасдиқлайди

АҚШнинг янги Давлат котиби Энтони Блинкен президент Байденнинг Фаластин билан «Исроил» можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли икки давлат ечими, деб ҳисоблашини, бироқ бу ечимни яқин вақт ичида амалга ошириш мумкинлигига шубҳа билан қараётганини маълум қилди. Блинкен зудлик билан яҳудийлар ва фаластинликларни ушбу жараённи мураккаблаштирадиган қадамлар ташлашдан сақланишга чақирди. У Қуддусни «Исроил»нинг пойтахти сифатида тан олиш ва у ерга элчихонани кўчириш ҳақидаги собиқ президент Трампнинг қарорлари тўғрисида «Байден маъмурияти бунга риоя қилажагини» таъкидлади. Бу баёнотлар Сенат томонидан Блинкеннинг давлат котиби лавозимига тайинланишини маъқуллаш бўйича бўлиб ўтган тинглов мажлисида янгради.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими ўз сайтида бунга изоҳ сифатида қуйидагича баёнот берди:

«Блинкеннинг айни баёнотлари остида жуда кўп сиёсий ҳақиқатлар ётибди. Улардан бири, мусулмонлар ва Фаластин аҳлига нисбатан душманлик АҚШ президентининг ўзгариши ёки янги маъмурият тузилиши билан ўзгармаганидир. У ердаги ҳар бир маъмурият собиқ маъмуриятнинг мусулмонлар масаласида, шу жумладан, Фаластин масаласидаги ютуқларини ҳимоя қилади. Уларнинг сиёсатидаги асосий мазмун яҳудий вужуди хавфсизлигини АҚШ манфаатларини сақлаб қоладиган ва унга хизмат қиладиган тарзда ҳимоя қилишдан иборат. Зеро, Блинкеннинг баёнотларида АҚШ маъмуриятининг ўзгариши ёки Трампнинг кетиши Фаластин масаласини қутқаради, дея ишонаётган кимсалар учун аниқ жавоб бор. Блинкенга кўра, демак, Байден маъмурияти Трамп томонидан яҳудийларга қилинган ҳадяларга бундан кейин ҳам риоя қилиб, икки давлат ечими олдидаги тўсиқларни бартараф этишга ҳаракат қилади. Табиийки, бундай сиёсат Фаластин аҳли, араблар ва мусулмонлар учун томоққа санчилган суяк бўлиб қолади. Яҳудий вужуди эса, Фаластин заминида кенгайишда, кучайишда, мавжуд сиёсатларни зўрлаб тиқиштиришда давом этаверади.

Ислом Уммати бугунги кунда дунёдаги биринчи давлат ўзининг ички вазиятини тартиблаштириш билан банд бўлиб қолганини, Фаластин масаласини тугатишга ожизлик қилаётганини кўриб турган экан, аллақачон Халифалик давлатини барпо қилиб, ўз салтанатини қайта тиклаши вақти келди. Ана шундагина, муаммоларини ўзи ҳал қилишга, ташқи сиёсатини шаръий аҳкомларга мувофиқ татбиқ қилишга ва Фаластинни озод этиб, уни қайта мусулмон юртларининг гултожисига айлантиришга муваффақ бўлади.

Роя газетасининг 2020 йил 27 январ чоршанба кунги 323-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here