Эй Шарқий Судан аҳли, мустамлакачининг тузоғидан сақланинг!

192
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шарқий Судан аҳли, мустамлакачининг тузоғидан сақланинг!

Шарқий Судандаги нозир Муҳаммад Амин Тирак етакчилигидаги «Бажа халқи нозирлиги ва мустақил оқсоқоллик Олий кенгаши» Портсудан билан бошқа шаҳарларни боғловчи миллий магистрал ва поезд йўлларини тўсиш орқали ҳукуматга қарши норозилик ҳаракатларини кучайтирди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, Шарқий Судандаги соф ниятли аҳолини мустамлакачи кофирнинг бу каби тузоғига илиниб қолишдан огоҳликка чақириб, жумладан қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳукумат ўз вазифасини адо қилмоғи даркор. Зеро, ҳукуматнинг вазифаси бутун Судан аҳлининг, шу жумладан, юрт шарқи аҳолисининг ишларини бошқариш ва муаммоларини ечиш, асосий эҳтиёжларини қондириб, фитна олови ёқилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарсаларни йўқ қилишдан иборат.

Қабила деганда ҳокимиятга чиқиш ёки бирор мансабни эгаллаш тушунилмайди. Балки қабилани Ислом инсонлар учун бир-бирлари билан танишишлари ва силаи раҳм қилишлари учун яхшилик дарвозаси қилиб берган. Бас, сиз раҳбарлар, қабилани ўзаро қирпичоқ бўлинадиган ёвузлик ўчоғига айлантирманглар».

Баёнотда яна расмий юқори мансабларни эгаллаш ёки ҳаётий муаммоларни ҳал этиш учун тарафкашлик ва минтақачилик йўлини тутиш нотўғри экани айтилди. Балки, ҳар қандай лавозимга инсонлар ранг, ирқ ёки қабилаларидан қатъий назар, қобилият ва иқтидорлари асосида ўтмоқлари ва муаммолар Ислом аҳкомлари асосида ечилмоғи кераклиги таъкидланди. Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Биз Шарқий Судандаги аҳлимизни автономия ғоясидан ҳамда ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан огоҳлантирамиз. Чунки бу нарса мустамлакачининг Суданни парчалашда ишлатадиган заҳарли ханжаридир. Бу ғоя биринчи жанубда бошланиб, жанубни шарқдан бўлишга хизмат қилди. Мана бугун эса, Суданнинг бошқа қисмидаги малай ҳукмдорлару сиёсатчилар яна шу фикрдан фойдаланиб, юртни бўлиб, парчалаб ташлашга уринишяпти. Зотан, бирлик фарздир ва кучдир. Бўлиниш эса, маъсият, заифлик ва Умматга хиёнатдир».

Баёнот сўнггида Судан аҳлини нафақат юрт шарқи ва бошқа минтақалардаги, балки бутун оламдаги бу каби фитналарни йўқ қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирилди. Бунинг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидаги исломий бошқарувни барпо этишдан иборатлиги таъкидланди.

Роя газетасининг 2021 йил 14 июл чоршанба кунги 347-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here