بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин режими ушоқларни қўлга киритиш умидида мустамлакачилар остонасида тиланчилик қилаётган бир пайтда, яҳуд вужуди Ғарбий соҳилдаги қолган ерларни кемирмоқда!
Яҳудий вужуди Ғарбий соҳилда 800та аҳоли пунктини барпо этиш тўғрисида фармон чиқарди. Айни вақтда эса, Фаластин режими билан яҳудий вужуди ўртасида тинчлик музокараларини қайта бошлаш бўйича Франция-Германия-Миср-Иордания иштирокида ва Фаластин режими олқиши остида Қоҳирада тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу воқеага нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот чиқариб, қўйидагиларни таъкидлади:
Яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилдаги бошқа ерларни ҳам, шу жумладан, машъум Осло шартномасида Фаластин аҳолисининг демографик кенгайиши таъқиқланган «SI» районларини кемира бошлаган бир пайтда, биз Фаластин режимининг айни шартномага қаттиқ амал қилаётганига, у ерларни босқинчиларнинг кенгайиши учун бўшатиб берганига гувоҳ бўляпмиз. Шунингдек, режимнинг икки давлат ечимига эришиш учун ҳар бир учрашув ва йиғинларда ялиниб ётганини ҳам кўряпмиз. Қоҳирадаги тўрт томонлама учрашув ҳам ўша ҳаракатларнинг навбатдагисидир. Агар Фаластин Озодлик ташкилоти ва унинг машъум шартномаси бўлмаганда эди, яҳудий вужуди ҳам бундай кенгаймаган бўлар эди. Зеро, бу шартноманинг жиноий сирлари воқеда ҳис қилинадиган ҳақиқатга айланиб қолди. Аслида, янги сайловлар ва бугунги кунда бўлаётгани каби «босқинчига қаршилик кўрсатиш» шиорини кўтараётган гуруҳлардан ташкил топган коалицияларни тузиш орқали Озодлик ташкилотини қайта тиклаш эмас, балки уни бутунлай рад этиш лозим. Фаластин аҳли Ислом Умматини оёққа туришга чақириши лозим-ки, токи, Уммат ўз зиммасидаги Аллоҳ буюрган вазифани бажариб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш ва муборак заминни унинг ёвузлигидан озод этиш учун армияларини ҳаракатга келтирсин.
Роя газетасининг 2020 йил 27 январ чоршанба кунги 323-сонидан