Бердимуҳамедов гўзаллик танловида ғолиб бўлган итлар учун бериладиган медал дизайнини маъқуллади

398
0

Бердимуҳамедов гўзаллик танловида ғолиб бўлган итлар учун бериладиган медал дизайнини маъқуллади

 Туркманистон агросаноат мажмуасини назорат қилувчи бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев 28 январ куни ҳукумати аъзолари билан онлайн учрашув пайтида президент Гурбангули Бердимуҳамедовга алабайлар ўртасидаги гўзаллик танлови ғолиби бўлган итга бериладиган медал дизайнини тақдим этди, дея хабар бермоқда “Хроника Туркменистана”.

 Медал билан бирга итга “Йилнинг жасур алабайи” унвони берилади.

 Бундан ташқари, Оразгелдиев итлар танлови ўтказиладиган майдон лойиҳаси вариантларини ҳам тақдим этди.

 Бердимуҳамедов майдоннинг тақдим этилган лойиҳалари ва медалнинг дизайнига «халқаро стандартларга жавоб бериши керак» деб ўз тузатишларини киритди. Амалдорга Туркман алабайи куни нишонланиши муносабати билан биринчи марта бўлиб ўтадиган тантанали тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш буюрилган.

 Изоҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида у зотга Каъбапўшни янгилаш таклиф қилинганда: “Мусулмонларнинг қорни мен учун Каъбага ипак тўшамоқдан муҳимдир!”, деган эдилар. Чунки, Хулофаи рошидинлар ва улардан кейин келган халифалар ўзларига берилган ҳокимият ва салтанатни мансаб ёки лавозим, шахсий бойлик орттириш манбаси деб эмас, балки жавобгарлик-масъулият деб тушинишган. Қиёматда бунинг учун ҳисоб қилинишларини, агар масъулиятларини адо эта олишмаган бўлишса Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишларини аниқ англаб етишган. Шу сабабли ҳам ҳар бир фуқаросининг асосий эҳтиёжлари таъминланишига жиддий эътибор қаратишган.

 Ислом шариатида ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини (озиқ-овқат, кийим-бош, уй-жой) таъминлаш давлатнинг бўйнидаги вожиб вазифа ҳисобланади. Жамиятдаги барча инсонларнинг асосий эхтиёжлари тўла қондирилмай туриб камолий эхтиёжлар (гольф майдонлари, теннис кордлари…) га бир тийин ҳам сарфламайди.

 Ҳозирги замон фиравнлари эса ўзларига берилган вақтинчалик салтанатдан шахсий бойлик орттириш, халқни эзиб сувини ичишда восита сифатида фойдаланиб келишади. Улар масъулият-жавобгарлик деган нарсани ҳаёлларига ҳам келтиришмайди.   

 Туркманистонда уч йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган иқтисодий инқироз натижасида фуқароларнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашди, озиқ-овқат таъминотининг етишмаслиги вужудга келди. Кўплаб ҳудудларда ун, нон, товуқ гўшти, шакар ва ўсимлик ёғи танқислиги кучайди. Юзлаб одамлар бу маҳсулотларни сотиб олиш учун дўкон олдида соатлаб навбатда туриши оддий ҳолга айланди. Бир одамга фақат икки буханка нон сотиб олишга рухсат берилди. Ҳатто давлат дўконларида нонни фақат оила аъзолари сонини тасдиқловчи маълумотнома асосида сотиш тартиби жорий этилди. Иқтисодий ва озиқ-овқат инқирозининг тобора кучайиши натижасида аҳоли ўз мавжудлигини сақлаб қолиш учун турли хил усулларни ихтиро қилишга мажбур бўлмоқда. Баъзилар ўз қонини сотиш (донорлик) орқали пул топиш йўлига ўтган бўлса, имкони йўқлар тиланчилик қилиш, ахлатхоналарни титкилаш ва ҳатто ўз танасини сотишгача етиб боришмоқда…

 Туркманистон президентининг эса ўз халқи билан заррача иши йўқ. У фақат китоб ёзиш, қўшиқ куйлаш, зотдор отлар етиштириш ва ўзи яхши кўрган алабай итига олтиндан хайкал қўйиш билан банд. Ашхабодда ўрнатилган 15 метрлик алабай ити монументи 36 метрлик диагоналда жойлашган, ит ҳайкали узунлиги эса 6 метрни ташкил этади. Эндиликда Бердимуҳамедов алабай итлари учун гўзаллик танлови ўтказиш, бунинг учун махсус майдон қурилишини назорат қилиш билан овора. Бу тоғутларнинг қилиқларига қараб туриб уларнинг ақлан соғломлигига ҳам шубҳа қила бошлайсан.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here