Шри-Ланка коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасадларини ёқиб ташлашда давом этишини таъкидлади

470
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шри-Ланка коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасадларини ёқиб ташлашда давом этишини таъкидлади

«Франс 24» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 25 жумодулаввал, милодий 2021 йил 9 январ шанба куни) нашр қилган хабарда қуйидагилар таъкидланган:

«Кеча жума куни Шри-Ланка ҳукумати Ковид-19дан вафот этган ҳар бир жасадни ёқиш тўғрисидаги мажбурий қарорни татбиқ этишда давом этажагини билдирди. Мусулмонларга ўз маййитларини ўз диний қоидаларига биноан дафн қилишларига рухсат беришга оид халқаро чақириқларни рад этди.

Расмийлар соғлиқни сақлаш вазири Пависра Ванниараччининг мана бу сўзларини келтиришди: «Бу қарор ижтимоий, диний, сиёсий ёки шахсий сабабларга қараб ўзгармайди».

Ўз навбатида, «Шри-Ланка Мусулмонлар Конгресси» партияси ҳукуматни бу билан ёшларни лоқайдликка ўргатаётганликда айблади. Адлия вазири Муслим Али Сабрий ҳам шундан огоҳлантирди.

Мазкур партиянинг таъкидлашича, ковид-19дан ўлганларнинг барчаси 222 нафар бўлса уларнинг тенг ярмидан кўпи мусулмонлардир. Бу юртда 21 миллион нафарни ташкил қилувчи мусулмонлар аҳолининг 10 фоизини ташкил қиладилар.

«Шри-Ланка Мусулмонлар Конгресси» партияси матбуот котиби Ҳалмий Аҳмаднинг Франс-Пресс ахборот агентлигига айтишича, ковид-19дан вафот этаётган мусулмонлар Шри-Ланка аҳолисига нисбатан кўпчиликни ташкил қилмоқда, «чунки айни касалликни юқтирган мусулмонлар вафот этгандан сўнг жасадлари ёқилишидан қўрқиб, даволанишдан бош тортишади».

Роя:

Таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлимининг аёллар қисми Шри-Ланкадаги мусулмонлар йўлиқаётган бундай улкан зулм ва қонунбузарликка нисбатан бутун оламни хабардор этиш учун кенг кўламли кампания уюштирди. Кампанияда Шри-Ланка ҳукуматидан коронавирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини мажбуран ёқишдек бундай разил сиёсатини тўхтатиш талаб қилинди. Шундоқ ҳам бу юртдаги мусулмонлар узоқ йиллардан буён дискриминация, бадном қилиш ва зўравонлик қурбони бўлиб келмоқдалар. Бунга сабаб Шри-Ланкада аввало миллатчи бутпараст экстремист ҳаракатлар кучайиб кетганидир. Қолаверса, мусулмон юртларидаги мавжуд золим режимлар ҳам бу юртдаги мусулмонлар аҳволидан кўз юмиб келмоқдалар.

Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here