بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Таълим конференциясида жинсий тарбия таклифини киритиш Исломга қарши урушдир
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти аёллар қанотидаги расмий нотиғи матбуот баёноти чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Таълим конференциясида жинсий таълим бериш масаласининг кўтарилиши юртдаги Ислом аҳкомларидан қолган-қутганига ҳам қарши уруш олиб бораётган Судан ҳукуматининг болаларни Ғарб ҳазорати қадриятлари асосида тарбиялаш сиёсати доирасига киради».
Баёнотда Судан Таълим вазирининг бундай ифлос масалани кўтаргани учун жавоб бериши, у масаланинг шаклан эмас мазмунан моҳиятини кўрсатиб бериши, бу жинсий тарбиядан қандай қадрият назарда тутилаётганини очиқлаши шартлиги айтилди. Яна қуйидагилар таъкидланди:
«Мустамлакачиларга қул бўлган ҳукуматдан шундай гаплар чиқиши ҳамда аёл кишининг баданини ёпиши ўзига ярашмайди, дея ҳисоблаши ғайритабиий ҳол эмас албатта. Бу нарса халқаро ва регионал конвенцияларга имон келтириш ва уларни Судан қонунларига ва қонунчилигига асос қилишга уринишдир. Айни конвенциялардан эса, Судан аҳлини исломий ўзлигидан маҳрум қилиб, уларни Ғарбнинг мафкуравий низоми доирасига киритиш мақсад қилинган. Аввал Ғарб ҳазоратига асосланган «Болалар ҳуқуқи ва фаровонлиги бўйича Африка хартияси»га имзо чекилгандан эди, мана бугун жинсий тарбия, деган нарсани эшитиб турибмиз. Бундан кейин эса, Аллоҳ сақласин, булардан ҳам даҳшатлироғи бўлиши мумкин».
Баёнотда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:
«Бу ижобий қадриятлар, эришилган кўникмалар, деган нарсадан мурод нима?! Бундай маълумотларни мусулмон болалар миясига зўрлаб жойлашнинг нима кераги бор?! Нима, болалик ва ўспиринлик давридаги жинсий маълумотлар Ислом қонунчилигида етишмайдимики, уларни кофирлар ҳазоратидан изланса?!».
Баёнотда ушбулар хулоса қилинди:
«Улар инсоний қадриятлар, дейишганда Ғарб ҳазоратини назарда тутишади. Мустамлакачи кофирлар муслима аёллар, мусулмон болалар ва исломий оилага ҳасад қилганлари сабабли уларни ўзларининг бадбўй ҳазоратлари ботқоғига ботиришмоқчи. Бу Ғарб давлатларининг кўрсатмасидир. Унинг на таълим тушунчасига алоқаси бор, на жинсий хатти-ҳаракатларнинг воқесига ва на бу ҳаракатларни Ислом назарияси бўйича тартиблаштиришга.
Исломнинг болаларни тарбия қилиш, ўсмирларни онгини очиш ва ёшларни зиёли қилиш бўйича алоҳида ўз йўли бор. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида булар Ислом аҳкомларига мувофиқ татбиқ этилажак.
Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан