Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

413
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

Покистон ташқи ишлар вазирлиги Амирликларга Фаластин масаласида «доимий ва конкрет келишув»га эришилгунига қадар Покистоннинг позицияси яҳудий вужудини тан олмаслик позицияси бўлишини таъкидлади. Ташқи ишлар вазири Шоҳмуҳаммад Қурайший бу гапни Покистон шимолий-шарқидаги Мултон шаҳрида ўтказган матбуот конференцияси чоғида айтди. Қурайший жумладан бундай деди: «Мен Амирликлар ташқи ишлар вазирига Покистоннинг позициясини очиқ маълум қилдим. То Фаластин масаласида доимий ва конкрет ечимга эришилмагунча алоқа ўрнатолмаймиз, дедим».

Роя:

Бу баёнотда яҳудий вужуди ва унинг мавжуд бўлиш ҳуқуқи тан олинди. Чунки Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлмиш Америкага малайлик қилувчи Покистон режими бу босқинчиларни тан олишдан ва улар билан муносабатларни нормаллаштиришдан бош тортар экан, буни ҳақиқий принципдан келиб чиқиб қилмаяпти. Чунки Фаластин масаласи бу режимнинг назарида доимий ва конкрет ечимга эришишга боғлиқ, холос. Агар шу ечимга-келишувга эришилса, демак, Покистон режими босқинчилар вужудини давлат сифатида тан олиб, улар билан муносабатларни нормаллаштиради. Умматга қарши тил бириктирувчи бу малай режим миясида яҳудий вужуди давлат сифатида бор нарса. Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани босқинчисини илдизи билан йўқ қилишдан иборат ушбу замин масаласининг шаръий ечимини бу режим ҳаёлига ҳам келтирмайди.

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here