Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори шимолида «Трамп келишуви Осло шартномаси оқибатларидан биридир, бас, унга қандай қарши турмоғимиз керак?!» номли форум ўтказдилар

662
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори шимолида «Трамп келишуви Осло шартномаси оқибатларидан биридир, бас, унга қандай қарши турмоғимиз керак?!» номли форум ўтказдилар

Ғазодаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари 2020 йил 26 феврал чоршанба куни оқшомда Ғазо сектори шимолида «Трамп келишуви Осло шартномаси оқибатларидан биридир, бас, унга қандай қарши турмоғимиз керак?!» номли форум ўтказдилар. Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин заминининг Трамп келишувига қарши бошлаган кампанияси доирасида бўлган ушбу форумда доктор Набил Ҳалабий бир неча мавзуда нутқ сўзлаб бундай деди:

«Фаластин масаласи Ислом масаласи бўлиб, Умматнинг ақидасига чамбарчас боғлиқдир. Ғарб буни тушуниб турибди. У шунингдек, Умматнинг оёққа туриб, қайта куч тўплаб, Фаластинни озод этиш учун ҳаракатга келиши муқаррарлигини биляпти. Ғарбнинг саъй-ҳаракатлари Умматни мана шу қўзғалишини олдини олиш учундир. Шунинг учун ҳам биз Ғарб ва унинг малайларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида гавдаланувчи ушбу оламшумул қудратнинг келишига нисбатан қандай муносабатда бўлиш йўлларини излаб, режалар тузишаётганига гувоҳ бўляпмиз».

Доктор Набил Ҳалабийга кўра, мусулмон юртларидаги ҳукмрон режимлар Уммат душмани бўлмиш мустамлакачи Ғарбга қурол сифатида хизмат кўрсатишмаганида эди, Ғарб айни режаларини амалга оширишга муваффақ бўлолмасди. Доктор Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган Трамп келишуви ҳақида сўз юритиб, бундай деди:

«Трамп келишуви Фаластин аҳлига ҳам, бутун Ислом Умматига ҳам заррача мансуб эмас. Балки Трамп келишуви Фаластин масаласини халқаро қонун ва қарорлари орқали ҳал этишга чақираётган кимсалар юзига туширилган тарсаки бўлди. Чунки халқаро қонун ва қарорлар йирик мустамлакачи давлатларники бўлиб, фақат ўшаларнинг манфаатига хизмат қилади, акс ҳолда, уларни ўзлари бузиб, тепкилаб ташлашади». Доктор Ҳалабий нутқи ниҳоясида яна бундай деди:

«Умматнинг истиқболи порлоқдир. Чунки бугун минтақа ва Уммат жуда оғир аҳволни бошдан кечирар экан, Набий Aнинг «… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат қилган ва исломий тарихнинг бешинчи даври ҳисобланган Халифалик лойиҳасини тез кунларда албатта рўёбга чиқаражакдир. Чунки Уммат ва унинг – Аллоҳ изни ила барпо бўлажак – давлати билан кофирлар ўртасида тўқнашув албатта бўлади. Ана шунда яҳудийларни ҳимоячиси топилмай қолади. Шунча қудратга эга Ғарб ҳам уларга фойда беролмай, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади».

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here